Бахмалда Гиёвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда сақлаб келаётган шаҳсга нисбатан жиноят иши тугатилди. Бу ҳақда Жиззах вилояти суди матбуот хизмати «Дарё» га хабар берди.
А.Ж Бахмал тумани Янгибоғ МФЙда жойлашган яшаш уйи томорқасидаги 1 квадрат метр ер майдонига таркибида гиёҳвандлик воситаси бўлган «кўкнор» гиёҳванд ўсимлиги уруғини экиб, парваришлаб, ҳосилини йиғиб олиб, қуритиб, хонадон шароитида қайта ишлаб, «опий» гиёҳвандлик воситасини тайёрлаб, кўп миқдордаги 5,81 грамм «опий» гиёҳвандлик воситасини келгусида ўзининг истеъмоли учун яшаш уйида сақлаб келганлиги ИИБ томонидан ўтказилган тезкор тадбир мобайнида аниқланиб, А.Жга тегишли шахсий буюмлар сақланувчи сандиқдаги махси ичига солинган чарм халтачадаги целлофанга ўралган 5,81 грамм «опий» гиёҳвандлик воситаси холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб олинган.
Ўтказилган судга оид кимёвий экспертизасининг хулосасига кўра, А.Жнинг хонадонидан олинган полиэтилен бўлагига ўралган, малла-қўнғир рангли, ўзига хос ўткир ҳидли, қуримаган ҳолдаги модда таркибида гиёҳванд алкалоидлар – морфин, кодеин ва тебаин мавжуд бўлиб, бу модда «опий» гиёҳванд моддаси деб аталиши, унинг қуримаган ҳолдаги оғирлиги 5,81 граммга тенглиги аниқланган.
Бироқ судланувчи А.Ж юрак ишемик касаллиги натижасида вафот этганлиги сабабли унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 270-моддаси 2-қисми «а» банди ва 276-моддаси 2-қисми «а,б» бандлари билан юритилган жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддаси 1-кисми 3-бандига асосан ҳаракатдан тугатилди.
Изоҳ (0)