Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ижтимоий тармоқларларда Тошкентда Spark ҳайдовчиси автомобили капоти устида кимнидир сайр қилдиргани акс этган видео тарқалган, фойдаланувчилар капот устида йигити билан жанжаллашган қиз бўлса керак деб тахмин қилганди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкент шаҳар ИИББ уларнинг шахсини аниқлади.

Маълум бўлишича, 23 февраль куни пойтахтнинг Нукус кўчасида 20 яшар Spark ҳайдовчиси Лаура Ш. автомобили капотида таниши Николай П.ни «сайр қилдирган». Бу билан унинг ҳаётини хавф остига қўйган, шунингдек, йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчилари учун қалтис вазиятни келтириб чиқарган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳайдовчи Лаура Ш.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-моддаси («Ҳайдовчилар томонидан йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши»), Николай П.га нисбатан эса 138-моддаси («Пиёдалар томонидан йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши») билан баённомалар тузилди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Туркияда турар жой биносидаги портлаш оқибатида 6 киши жароҳат олди
Маҳаллий
Тошкентда Lacetti Nexia-3 билан тўқнашиб, олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Маданият
«Уммон» гуруҳининг икки ойдан кўпроқ комада бўлган хонандаси Зоҳид Рисқиев ўзига келди (видео)