• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Мактабгача таълим вазирлиги Ургутдаги боғчада тарбияланувчининг ўлими бўйича батафсил ахборот берди

    Февраль ойининг бошида «Дарё»да Ургут туманидаги боғчада 6 ёшли қизча арғимчоқдан йиқилгач, қаровсиз қолиб кетгани, бир кун ўтиб ўзига келмай вафот этгани ҳақида мақола эълон қилинган эди. Мактабгача таълим вазирлиги Райҳона Орзиеванинг ўлими бўйича батафсил ахборот берди.

    Фото: Мактабгача таълим вазирлиги

    Ўзбекистон Мактабгача таълим вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан Самарқанд вилояти Ургут тумани 29-сонли мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиси Орзиева Райҳоной Ўринбой қизининг ўлими тафсилотлари ҳар тарафлама, жойига борилган ҳолда ўрганилди.

    Райҳон Орзиева 2018 йилнинг 19 сентябрь куни Ургут туманининг марказий шифохонасида вафот этди. Ўлим сабабларини аниқлаш учун Ургут тумани ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан суд-тиббий экспертизаси тайинланди.

    Райҳона Орзиева.

    Райҳона Орзиева.
    Фото: «Дарё»

    2018 йил 29 сентябрдаги 46-сонли суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра, Райҳон Орзиева мияга қон қуйилиши, бош суяк асосининг синиши бош суякнинг ички шикастланиши натижасида ҳалок бўлган. Мияга қон қуйилиши натижасида бемор биологик комага тушиб қолган. Замонавий тиббий амалиётда бундай жароҳатлар яшашга имкон бермайдиган жароҳатлар ҳисобланади. Ҳатто, юқори сифатли тиббий ускуналардан фойдаланганда ва жадал жонлантириш чоралари қўлланилганда ҳам ўлим эҳтимоли 80–90 фоизни ташкил этади. Ташхис шифокорлар томонидан тўғри қўйилди. Ташхис ва даволаш чора-тадбирлари стандартларга мос равишда амалга оширилди.

    Воқеа жойига борган Мактабгача таълим вазирлигининг ишчи гуруҳи томонидан қуйидагилар аниқланди:

    2018 йил 13 сентябрь куни Орзи Рўзиқулов тарбиячи Вилоят Қурбоновага набираси 29-сонли мактабгача таълим муассасасига қабул қилиниши учун Давлат хизматлари маркази орқали талабномани расмийлаштиришга ёрдам бериш юзасидан мурожаат этди. Ушбу мақсадларга тарбиячи йўл харажатларига 15 минг сўм олди (туман марказигача бўлган масофа 25–30 километрни ташкил этади). Қизча MTMга шу куни йўлланмасиз қатнай бошлаб, ушбу ҳолат болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш регламенти қоидаларини бузиш ҳисобланади.

    2018 йил 18 сентябрь куни тахминан соат 16:20 да тарбиячи Вилоят Қурбонова болаларни ўйин майдончасига олиб чиқди, бунда ёзги шийпончада тушлик ўтказиш режалаштирилган эди. Гуруҳ сафланиши вақтида Райҳон Орзиева арғимчоқда учишга кетди ва ундан йиқилиб, жароҳат олди. Қизчанинг ёнига биринчи бўлиб арғимчоқ қаршисида ичимлик суви олаётган ошпаз ёрдамчиси Хуршида Муҳиддинова ва тарбиячи Дилсўз Ражабова югуриб келди. Дарҳол тез ёрдам чақирилди ва бу ҳақда MTMга яқин жойда жойлашган мактабда ишловчи қизчанинг буваси Муҳаммади Шарипов хабардор қилинди.

    Боғчадаги арғимчоқлар муассаса ҳудудининг чекка қисмига олиб бориб қўйилган.

    Боғчадаги арғимчоқлар муассаса ҳудудининг чекка қисмига олиб бориб қўйилган.
    Фото: «Дарё»

    Муҳаммади Шарипов тарбиячи Дилсўз Ражабова билан биргаликда қизчани машинада маҳаллий врачлик пунктига олиб борди. 29-сонли MTM ҳамшираси шу куни йиллик режани тасдиқлаш учун мактабгача таълим бўлимига кетган эди. «Хўжайдуқ» маҳалласи шифокорлари қизчага биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, Ургут туманининг марказий шифохонасига юборди.

    Шифохонага кетаётган вақтда чақирилган тез ёрдам машинаси учратилиб, унда қизчага тез ёрдам кўрсатишда давом этишди. Жойида қизча жонлантириш бўлимига жойлаштирилди. Тахминан соат 20:00 да набираси олдида бўлган Муҳаммади Шарипов қудаси Орзи Рўзиқуловни рўй берган воқеа бўйича хабардор этиб, келишини сўради. Шифокорлар Орзи Рўзиқуловга операция амалга ошириш тўғрисида ўз вақтида хабар бердилар ва ўлим эҳтимоли ҳақида огоҳлантирдилар. Райҳоной Орзиеванинг буваси операцияни рад этиб, ушбу ҳолат унинг ёзган тилхати ва тузилган далолатнома билан тасдиқланади.

    2018 йилнинг 26 сентябрь куни Самарқанд вилояти мактабгача таълим бошқармаси рўй берган воқеа юзасидан хабарнома олди. Мактабгача таълим вазирлигига Райҳоной Орзиеванинг ўлими ҳақида хабар берилмади. 2018 йилнинг 11 октябрида хизмат текшируви тайинланиб, унинг натижаларига кўра:

    • Райҳон Орзиева ва бошқа болаларни йўлланмасиз қабул қилганлик ҳамда кўрсатган бепарволик ва маъсулиятсизлик учун 29-сонли MTM мудири М.Р. Турсунова билан тузилган шартнома бир тарафлама бекор қилинди (Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси 4-банди – ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузганлиги);
    • аризаларга асосан тарбиячи Вилоят Қурбонова ва тарбиячи ёрдамчиси Х. Ашурова билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинди (Меҳнат кодексининг 99-моддаси – меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббуси билан бекор қилиш).
    2018 йилнинг 26 сентябрь куни мактабгача таълим бўлими томонидан Ургут тумани ИИБга рўй берган воқеа тафсилотлари ёритиб берилган мурожаатнома хати юборилди.

    2018 йилнинг 18 октябрида Ургут тумани ИИБ тергов ишлари натижаларига кўра тергов ишини қўзғатишни рад этди (Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 2-банди – жиноят таркибининг бўлмаслиги).

    2018 йилнинг 20 ноябрида иш материаллари қўшимча тергов ҳаракатларини амалга ошириш учун Ургут тумани прокуратураси томонидан ИИБнинг тергов бўлимига топширилди.

    2019 йилнинг 8 январида Ургут тумани ИИБ тергов ишини Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига (жиноят таркибининг бўлмаслиги) мувофиқ ёпди.

    2019 йилнинг 2 февралида мазкур ишни ёпиш тўғрисидаги қарор Ургут тумани прокуратураси томонидан бекор қилинди. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Мактабгача таълим вазирлиги Орзиева Райҳоной Ўринбой қизи оиласига ҳамдардлик билдириб қолади.

    «Биз фарзандларимиз хавфсизлигини таъминлаш ва бахтсиз ҳодисалар сонини мумкин қадар қисқартириш учун биринчи кундан бошлаб MTM ходимлари масъулиятлилиги ва ўз ишини билиши устида ишламоқдамиз. Биз мактабгача таълим муассасалари ҳар жиҳатдан қулай ва хавфсиз бўлиши учун бизга боғлиқ барча ҳаракатларни амалга оширишда давом этамиз», — дейилади МТВ ахборотида.

    25.02.2019, 17:35   Изоҳ (0)   40618
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Humo Arena очилиши 15 март кунига белгиланди

    25.02.2019, 17:26

    Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси сериалларни тўхтатишга эмас, улардан тўғри хулоса чиқаришга чақирди

    25.02.2019, 17:05

    Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари: Ўзбекистонда 5—6 миллион киши ойлигини «конвертда» олади

    25.02.2019, 16:51

    Ўзбекистонда киракашлар учун бир кунлик, бир ҳафталик, ойлик ва йиллик патентлар жорий этилиши мумкин

    25.02.2019, 16:40

    Бухорода маст ҳолатда машина бошқариб, қозоғистонлик сайёҳни уриб юборган ҳайдовчига ҳукм ўқилди

    25.02.2019, 16:29

    Иш ҳақи, пенсия миқдорини аниқлаш тартибига доир Президент фармони лойиҳаси тайёрланди

    25.02.2019, 16:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Болгария еврони миллий валюта сифатида қабул қилмоқчи

    Дунё | 5 июн, 11:20

    ЖЧ—2026. Ўзбекистон мундиал масаласини ҳал қилишга яқин турибди (превю)

    Спорт | 5 июн, 11:15

    Британиялик олимлар дунёдаги энг кичик скрипкани ясади

    Лайфстайл | 5 июн, 11:11

    Болалар нафақаси: 2024 йил январдан бери қанча оилага тўлов тўхтатилгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 5 июн, 10:55

    Ўзбекистонда олий ва касбий таълим муассасаларига қабул бошланди

    Ўзбекистон | 5 июн, 10:45

    Ортиқча ёғлардан халос бўлиш учун қандай нонушта қилиш керак? Мутахассислар маслаҳати

    Лайфстайл | 5 июн, 10:37
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.