Давлат солиқ қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев «Дарё»га берган интервьюсида Ўзбекистонда киракашлар учун бир кунлик, бир ҳафталик, ойлик ва йиллик патентлар жорий этилиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтди.
«Йўловчи ва юк ташувлари учун таксистларга бир кунлик, бир ҳафталик, ойлик ва йиллик патентларни жорий қилиш ҳақида таклифлар бор. Бу ерда йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш масаласи юзага келади. Тошкентда синов тариқасида лойиҳа тайёрлаш бўйича топшириқ бердик», — деди Мубин Мирзаев.
Бошқа тафсилотлар маълум қилинмаган.
Изоҳ (0)