Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округига қарашли ҳарбий қисмлардан бирида Мудофаа вазирлиги тизимидаги ҳарбий қисм ва бўлинмаларнинг жанговар тайёргарлик бўйича масъул офицерлари иштирокида ўқув-услубий йиғин бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Йиғин давомида жанговар тайёргарлик машғулотларини ташкил этиш ва ўтказишдаги янги усул ва услублар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, савол-жавоб ва муҳокамалар орқали йиғин қатнашчиларининг билимлари мустаҳкамланди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Бундан ташқари иштирокчилар эътиборига Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи ҳарбий мутахассислари томонидан қурол-аслаҳа, ҳарбий анжом ва жанговар техникалардан фойдаланишда эришилган инновацион ютуқ ва рационализаторлик таклифлари намуналари, кундузги ва тунги шароитларда жанговар вазифаларни бажаришда қўлланадиган замонавий тактик услуб намуналари кўргазмали тарзда намойиш этилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Қўшинларда жанговар тайёргарлик машғулотларини замонавий талабларга кўра ташкил этиш ва ўтказиш, бу борада эгалланган янги тактик услублар бўйича кўргазмали ўқув машғулотлари «Муборак» дала ўқув майдонида амалий тарзда кўрсатиб берилди. Мазкур ўқув машғулотларида турли намунадаги қурол-аслаҳаларни қўллаш, ҳарбий техникалар воситаларида ҳаракатланиш каби тактик меъёрлар амалга оширилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Дала ўқув майдонида ташкил этилган ушбу машғулотларда россиялик ҳарбий мутахассислари ҳам иштирок этди. Ҳарбий хизматчилар касбий тайёргарликлар бўйича ўзаро тажриба алмашдилар.

Изоҳ
Асосий янгиликлар