Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 февраль куни Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбари бу ерда «Сирдарё универсал ойна» корхонаси фаолияти, фармацевтика ва озиқ-овқат тармоқлари учун шиша идишлар ишлаб чиқариш жараёни билан танишмоқда.
Ташриф давомида Ховос ва Мирзаобод туманлари, Янгиер ва Гулистон шаҳарларига бориш, саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш соҳаларида амалга оширилган ишларни кўздан кечириш режалаштирилган.
Изоҳ (0)