Сурхондарёда 2018 йил давомида вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликларига фуқаролардан жами 52 минг 188 та мурожаат келиб тушган. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар берди.
Шундан 20 минг 557 таси ижобий ҳал этилди, 15 минг 314 тасига тушунтириш берилган бўлса, 2414 та мурожаат қонун зид бўлганлиги туфайли рад этилди.
Аҳоли мурожаатларини ўрганиш, ўрнатилган тартиб-интизомга амал қилмасдан сусткашлик ва масъулиятсизликка йўл қўйгани учун 129 нафар мансабдор шахс қонунда белгиланган тартибда интизомий жавобгарликка тортилди.
Шунингдек, 38 нафар раҳбар ва мансабдор шахслар эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.
Изоҳ (0)