Жанубий Кореялик ишлаб чиқарувчилар тажриба ўтказишга қарор қилди. Бу сафар LG вакиллари ноёб технологияга эга G8 ThinQ флагманини намойиш этади. Бу ҳақда «Hi-tech.mail.ru» хабар берди.
Қайд этилишича, компания сенсор бошқарувдан воз кечишга қарор қилган. LG муҳандислари смартфон билан ишлашнинг имо-ишораларга асосланган янги усулини яратган.
Аввалроқ «сизиб чиққан» маълумотларга кўра январь охиридаёқ ушбу смартфон дизайни қандай бўлиши маълум бўлган эди. Унга кўра, экран атрофида кўпчилик ишлаб чиқарувчилар воз кечишга улгурган катта ҳошия ҳамда қош бўлиши кутилмоқда.
Шунингдек, смартфон Snapdragon 855 процессори ва уч ўлчамли сканерлаш имкониятини берувчи Tof датчигига эга олд камера билан жиҳозланиши маълум.
Қолган маълумотлар 25 февраль куни ўтказиладиган MWC кўргазмасида маълум бўлади.
Изоҳ (0)