Хитойда Meizu компанияси Zero деб номланган мутлақо динамик, тугмаларсиз ва ҳеч қандай SIM-карта ўрни бўлмаган янги смартфон намойиш этди. Бу ҳақда «Hi-tech.mail.ru» хабар берди.
Унда тугмалар ўрнини сенсор панел эгаллаган. Динамиклар ўрнига эса дисплей остида пезоэлектрик қайта ишлаб берувчи қурилма ўрнатилган.
Meizu Zero смартфонида ҳеч қанақа USB-порт йўқлиги учун унга 18 ваттгача (Huawei — 15 Вт, бошқа смартфонлар эса 10 Вт қувватланади) юқори тезликда симсиз қувватлаш технологияси татбиқ этилган.
Ушбу смартфон 5,99 дюмли OLED-дисплейга эга бўлиб унда бармоқ излари сканери ҳам жойлашган. Смартфонда SIM-карта қўйиладиган жой йўқ – унинг ўрнига eSIM технологияси қўлланган
Айрим сабабларга кўра «келажак смартфони» бўлган Meizu Zero ҳозирча ўтган йилги Snapdragon 845 процессори базасида ишлайди.
Изоҳ (0)