Apple миллий валютаси долларга нисбатан кучли қадрсизланган мамлакатларда iPhone’нинг баъзи моделлари нархларини пасайтиради. Бу ҳақда компания раҳбари Тим Кук Reuters агентлигига берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзмоқда «РИА Новости».
Унинг сўзларига кора, компания бу бозорларнинг баъзиларида макроиқтисодий шароитларни баҳолаб чиққанидан кейин бундай қарорга келган.
Кукнинг айтишича, мазкур мамлакатларда iPhone’нинг тегишли моделлари нархлари ўтган йилги нархларга қайтарилади ва бу минтақада савдоларнинг ошишига ёрдам бериши кутилмоқда.
Бироқ Тим Кук гап қайси мамлакатлар ҳақида кетаётганига аниқлик киритмаган.
Компания раҳбарининг маълум қилишича, Туркияда 2018—2019-молиявий йилда турк лирасининг 33 фоизлик девальвацияси савдоларнинг 700 миллион долларга қисқаришига олиб келган. Ўтган йилнинг ноябрь ойида Бразилия, Ҳиндистон ва Россияда ҳам шундай ҳолат кузатилаётгани маълум қилинган.
Изоҳ (0)