Nokia компанияси Барселонада бўлиб ўтадиган MWC 2019 кўргазмаси доирасида янги смартфонлар тақдимотини ўтказади. Бу ҳақда Hi-Tech Mail.Ru хабар берди.
Nokia’нинг тақдимоти MWC кўргазмаси бошланишидан бир кун олдин, 24 февралга белгиланган. Бироқ айнан қандай смартфонлар тақдим этилиши ҳақида аниқ маълумот йўқ.
Сизиб чиққан маълумотларга кўра, Nokia 8.1 Plus, бешта камерали Nokia 9 ва яна бир ноодатий смартфоннинг тақдимоти бўлиб ўтади.
Шунингдек, компаниянинг Nokia N9 смартфонининг янгиланган талқинини тақдим этилиши ҳам тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)