17 февраль, якшанба куни футбол бўйича Германия Бундеслигасининг 22-тури доирасида 2 та учрашув бўлиб ўтди.
Куннинг дастлабки ўйини «Айнтрахт Ф» ҳамда «Боруссия Мюнхенгладбах» клублари қаршилиги остида ўтди.
Тўқнашувнинг 45-дақиқасида мезбон жамоа аъзоси Данни да Коштанинг голига Мюнхенгладбах клуби ярим ҳимоячи Денис Закариянинг киритган голи билан жавоб қайтарди (1:1).
Шу тариқа ғолиб номи аниқланмади ва томонлар 1 очкода бўлишиб олди.
«Байер» жамоаси эса ўз уйида «Фортуна»ни қабул қилиб, Ҳаверц ҳамда Бэйлининг голллари эвазига уч очкони қўлга киритди.
Бундеслига
22-тур баҳслари
17 февраль, якшанба
«Айнтрахт Ф»—«Боруссия М» 1:1
Голлар: 1:0 — 45 да Кошта, 1:1 — 82 Закария«Байер Леверкузен»—«Фортуна Д» 2:0
Голлар: 1:0 — 18 Ҳаверц, 2:0 — 66 Бэйли.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)