13 февраль, чоршанба куни футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финал босқичи доирасида 2 та беллашув бўлиб ўтади.
Жумладан, «Тоттенҳэм» жамоаси Лондондаги «Уэмбли» стадионида «Боруссия Дортмунд»ни қабул қилади.
Амстердам шаҳрида эса Чемпионлар Лигасининг амалдаги ғолиби, Мадриднинг «Реал» жамоаси «Аякс»га қарши баҳс олиб боради.
Иккала беллашув ҳам тунги соат 01:00 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, нимчорак финал баҳсларига 12 февраль куни старт берилди. Унда «Манчестер Юнайтед» жамоаси ПСЖга ўз майдонида ютқазган бўлса, Римнинг «Рома» клуби «Порту»ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалабани тантана қилди.
Европа Чемпионлар Лигаси
1/8 финал баҳслари
13 февраль, чоршанба
«Тоттенҳэм»—«Боруссия Дортмунд» 01:00
«Аякс»—«Реал Мадрид» 01:00
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)