• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Қари билганни пари билмас». А Сериянинг қаришни билмайдиган ҳужумчилари ҳақида

    Футбол бўйича Италия А Серияси «қирчиллама» ёшдаги ҳужумчилар учун тўла мос келиши кўп йиллардан бери таъкидланиб келинади. Бу стереотип ёки аксинчалиги ҳақида юз фоиз аниқ фикр билдириб бўлмайди. Замонавий футболнинг асосий юлдузларидан бири Криштиану Роналду ҳам 33 ёшида А Серияга келишга қарор қилгани бежиз эмас. Ва ҳозир у Италия чемпионати тўпурари бўлиб турибди. Қуйида 33 ёшдан сўнг А Серияда голлар уришдан тўхтамаган футболчилар ҳақида сўзлашамиз:

    Фабио Квальярелла

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Бу мақоланинг дунёга келишига ҳам қайсидир маънода Фабио асосий сабабчи. Айни дамда 36 ёшга қадам қўйган Квальярелла жорий мавсум «Сампдория» сафида А Сериянинг 20 та ўйинида қатнашиб, 16 та гол урди ва тўпурарлар пойгасида Роналду ҳамда Запатага асосий рақобатчи бўлиб турибди. Фабио кетма-кет уч мавсумдан бери А Серияда 9 тадан кам гол урмаяпти. Биз мамлакат юқори дивизионида 2000 йилда дебют қилган футболчи ҳақида гапираётганимизни унутмаслигимиз керак. У голларни фақат пенальтидан ураётгани йўқ. Фабио жорий мавсумда бир эмас, икки голни товони билан киритишга эришди.

    Антонио ди Натале

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Антонио ди Натале қачондир ёш ёки қари ҳисобланмаган. У доимо шунчаки — Антонио ди Натале бўлган. У кексалик жараёни ҳақида эшитган, аммо бунга ўзи «деярли» бошдан кечирмаган. Антонио 30 ёшга тўлгандан сўнг А Серияда 150 та гол урди. Шунчаки дахшат! 35 ёшга тўлганда эса чемпионатнинг 33 та ўйинида 23 та гол урган. Кейинги икки йилда эса яна 31 та голни ўз ҳисобига ёзиб қўя олган. Ди Натале футбол билан гол урган ҳолда хайрлашган. У сўнгги голини пенальтидан ўзидан 14 ёш кичик бўлган Симеоне Коломби дарвозасига киритганди.

    Роберто Баджо

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    1994 йилги Жаҳон чемпионатидаги омадсизликка қарамай Роберто Баджо 10 йил давомида футбол мухлисларини ўз голлари билан хурсанд қилишда даовм этди. У 2004 йил фаолиятини «Брешиа» сафида якунлади. У кетма-кет 8 та мавсумда 9 тадан кам гол урмаган. Унинг сўнгги голи А Серияда «Брешиа»га «Лацио» устидан ғалаба келтирганди. Ўшанда Баджо «атиги» 37 ёшда эди.

    Мирослав Клозе

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    ЖЧ—2014 чемпиони «Лацио»га келганда 33 ёшни уриб қўйганди. Аммо италиялик мухлислар унинг ёшидан ҳеч ҳам хавотирга тушмади, аксинча, «Бавария» мухлислари бироз хафа бўлганди. Боиси, Клозе ЖЧ—2014 да 4 та гол уриб, мундиалларда энг кўп гол урган футболчилар рейтингининг юқорисига кўтарилганди. Мирослав Римга шунчалик тез мослашиб кетдики, у мухлисларни ёши ҳақида умуман ўйламасликка мажбур қила олди. Футболчи кетма-кет уч мавсумда 9 тадан кам гол урмади. 35 ёшга кирган ҳар қандай футболчи ҳам битта ўйинда бешта гол ура олмайди. Аммо Клозе «Лацио»да буни уддалай олган. У «Болонья» дарвозасига бешта гол уриб, пента-трик қайд этганди.

    Алессандро дел Пьеро

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Дел Пьеро ҳозир 44 ёшда. Аммо ҳозир ҳам А Серияда майдонга тушадиган бўлса, кўплан гол ура оладигандек… «Ювентус» афсонаси ўзининг 33 ёшини қаршилаган мавсумда 20 та гол урганди. Бир йил ўтиб эса мавсумни 21 та гол билан якунлаган. «Юве» сафида сўнгги голини урган афсона 37 ёшга кирганди. Шундан сўнг футболчи «Сидней», «Дели Дайнамос» каби клубларда ўйнади.

    Дарио Убнер

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Яна бир қаримас футболчилардан бири Дарио Убнер эди. Кўп йиллар давомида қуйи дивизионларда фаолият олиб борган Убнер А Сериянинг 2001/02 йилги мавсумида «Пьяченца» сафида чемпионат тўпурари бўлишга эришди. Ўшанда Дарио «эндигина» 35 ёшга кирганди. Бир йил олдин бўлса, 17 та голи билан «Брешиа»га кўмаклашиб юборганди. Кейинги мавсумда эса Убнер «Пьяченца»да 14 та гол уради, бироқ жамоа Б Серияга тушиб кетади.

    Лука Тони

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Убнернинг рекордини А Серияда 10 йилда ортиқ вақт мобайнида ҳеч ким янгилай олмади. ЖЧ—2006 чемпиони Лука Тони эса буни уддалай олди. У «Бавария»даги саргузаштларидан сўнг яна Италияга қайтади. Шундан сўнг бир неча жамоаларда тўп суради. Аммо энг кўп голни «Верона» сафида уради. Кетма-кет 2 мавсумда 20 тадан гол. 2015 йилда эса Тони А Серияда 22 та тўп киритганди. Ўша мавсум Мауро Икарди ҳам 22 та гол урганди. Тонининг сўнгги голларидан бири «Ювентус» жамоаси дарвозасидан жой қилган. У ўшанда 38 ёшда эди.

    Франческо Тотти

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    «Император» 40 ёшга тўлгунга қадар «Рома»га содиқ қолди. Фаолияти сўнгида майдонда камдан кам кўриниш берган бўлса-да, уни Римда ҳам ундан ташқарида ҳам барча бирдек ҳурмат қиларди. 2012 йилда Тотти 36 ёшни қаршилаган вақтда А Серияда 12 та гол уришга муваффақ бўлганди.

    FootballHD’дан Асрор Абдуназаров таржимаси

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    15.02.2019, 18:17   Изоҳ (0)   29658
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Африка тарихидаги энг бой 10 нафар футболчи ҳақида

    15.02.2019, 00:26

    Иштиёқ тажрибага қарши. Барчаси «Аякс»—«Реал Мадрид» беллашуви ҳақида (превью)

    13.02.2019, 23:18

    ЕЧЛ. «Реал» бугун «Аякс» меҳмони бўлади, «Тоттенҳэм» эса «Боруссия Д»ни қабул қилади

    13.02.2019, 12:17

    ЕЧЛ. «Манчестер Юнайтед» ўз уйида ПСЖга ютқазиб қўйди, «Рома» эса «Порту»ни таслим қилди (видео)

    13.02.2019, 06:09

    Погба Мбаппега, Сульшер эса Тухелга қарши. Барчаси бугун «Олд Траффорд»да бўладиган МЮ—ПСЖ баҳси ҳақида (превью)

    12.02.2019, 19:22

    Uzbek Tigers тарқатиб юборилдими? Ўзбекистон бокс федерацияси аниқлик киритди

    12.02.2019, 15:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ердан 4 ярим ёруғлик йили узоқлигида янги сайёра ва юлдуз аниқланди

    Дунё | 10 август, 00:10

    “Украина тақдири европаликлар иштирокисиз ҳал қилинмаслиги керак” — Эммануэл Макрон

    Дунё | 9 август, 23:30

    Ўзбекистонда иш берувчиларга қўйилган айрим талаблар бекор қилинади

    Ўзбекистон | 9 август, 23:01

    “Ан-Насср” “Бавария” футболчисига қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 9 август, 22:24

    “Ҳизбуллоҳнинг қуролсизлантирилишига қаршимиз” — Эрон расмийси

    Дунё | 9 август, 22:20

    Индонезия Ғазо жабрдийдалари учун кимсасиз оролда шифохона очади

    Дунё | 9 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.