Футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўзининг Telegram’даги каналида Ўзбекистон терма жамоасининг дарвозабони Игнатий Нестеров тақиқланган моддалар истеъмол қилганликда гумонланиб, ОФК томонидан четлатилган бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзди.
«Саудия Арабистонидан бир вақтнинг ўзида ҳам нохуш ва тушунарсиз янгилик келиб тушди. Ҳамкасбларимизнинг ёзишича, «Ал-Уҳуд» клуби айни дамда мамлакат футбол федерациясидан ўзбекистонлик Игнатий Нестеров ўрнига бошқа дарвозабонни рўйхатдан ўтказиш учун рухсат кутмоқда. Айтилишича, «Нестеров, Осиё Кубоги вақтида Ўзбекистон терма жамоаси сафида тақиқланган моддаларни қабул қилгани учун ОФК томонидан четлатилган». Ҳозирча, ОФК сайтида Нестеров ҳақида бир оғиз ҳам гап-сўз йўқ. Ва ҳозирда тўлақонли жазолаш ёки вақтинчалик четлатиш ҳақида гап кетяптими, бу ҳам тушунарсиз»,—деб ёзади Никимбаев.
Эслатиб ўтамиз, Нестеров яқиндагина «Уҳуд» сафига бориб қўшилганди. У клуб сафида 2 та ўйин ўтказди ва 2 та ғалабага эришди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)