• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Африка тарихидаги энг бой 10 нафар футболчи ҳақида

    Европада футбол ва унинг оммабоплиги африкалик кўплаб оч-наҳор болаларнинг бутун ҳаёт йўлини ўзгартириб юбора оладиган имкониятга айлангани айни ҳақиқат. Ўз вақтида камбағалликдан азият чеккан африкалик болалар айни дамда ватанида ҳам ундан ташқарида ҳам катта миллионерлардан ҳисобланади. Футболда бошланишига жуда кўп маблағ талаб этилмайди. Оёққа мос келадиган пойабзал ва тепишга ярайдиган битта тўп бўлса кифоя. Қолгани эса меҳнат, ижодкорлик ва фантазия билан битадиган ишлар. Барча африкалик футболчиларга ҳам миллионерлик насиб этавермайди. Аммо уларнинг ҳар бири мамлакати спорти учун муносиб ҳисса қўша олгани ҳам бор гап. Қуйида Африка футболи тарихида ўз ўрнига эга, моддий ҳаётда ҳам «йўқолиб» қолмаган 10 нафар футболчи ҳақида сўз юритамиз.

    10. Салли Мунтари — 5 миллион доллар

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images
    Айни дамда 34 ёшни қаршилаган Салли Мунтарининг футболчилик фаолияти клубларга «бой» бўлди. Унинг биринчи профессионал клуби Италиянинг «Удинезе» бўлганди. Салли ажойиб ўйинлари орқали Удине жамоасида ўзи учун ёрқин келажакни кафолатлай олди. 2007 йилда Мунтари учун «Портсмут» клуби 10,5 миллион евро тўлашга қўрқмади. Аммо бу ганалик учун чегара бўлиб қолмади. Орадан бир йил ўтиб, «Интер» Мунтарини Италияга қайтариш учун 14 миллион евронинг баҳридан ўтди. Шундан сўнг унинг карьерасида чинакам «саёҳатлар» бошланди. Орада «Сандерленд», «Милан», «Ал-Иттиҳод», «Пескара» ва «Депортиво» каби клубларда фаолият олиб борди. 2018 йил апрелидан бери расмий ўйинларда иштирок этмаган футболчи қишки трансферлар вақтида Испаниянинг «Албасете» клуби билан шартнома имзолашнинг уддасидан чиқди. Таҳлилчилар баҳосига кўра, Салли ҳозирга қадар 5 миллион доллар миқдорида бойлик жамғаришга улгурган.

    9. Кристофер Самба — 7 миллион доллар

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images
    Конго терма жамоасида тўп сурувчи Кристофер Самба Францияда туғилиб ўсган. Футболчилик фаолиятини ҳам фаранглар диёрида бошлаган. Аммо ўзини кўрсатиш ва танилиш имкониятини Англияда, аниқроғи, «Блекберн» клубида қўлга киритган. Кристофер вақтида АПЛнинг ўтиб бўлмас «девор» ҳимоячиларидан бири ҳисобаланарди. 2012 йил февралида Maxачқалъанинг «Анжи» клуби Самба учун инглиз клубига 14 миллион евро тўлади. Аммо орадан бир йил ўтиб, КПР (Куинз Парк Рейнжерс) жамоаси Кристоферни 1 миллион евро қимматроққа АПЛга қайтарди. Самба фаолияти давомида бирорта совринни қўлга кирита олмади. Унинг сўнгги клуби «Астон Вилла» эди. Самба клубни ёзда тарк этди. Шундан бери у клубсиз. У 34 ёшида эркин агент сифатида клуб излашда давом этмоқда. Самбанинг молиявий ҳолати айни дамда 7 миллион долларга баҳоланмоқда. У бу маблағларнинг асосий қисмини Россиядаги фаолияти орқали тўплашга эришган. Узун қулоқ гапларга кўра, унинг «Анжи»даги маоши ҳафтасига 150 минг доллар миқдорида бўлган.

    8. Сейду Кейта — 10 миллион доллар

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images
    Келиб чиқиши Малидан бўлган Сейду Кейта тақдир тақозоси билан 17 ёшида «Марсель» академиясида пайдо бўлган. Футболчининг гуллаган даврлари эса «Ланс» ҳамда «Барселона»да ўтди. 2008 йилда Каталония клуби Кейта учун «Севилья»га 14 миллион евро тўлайди. Сейду бу маблағларни тўлиқлигича оқлаган. Унинг «Барселона»даги статистикасига бир қаранг: 188 та ўйин, 22 та гол. Фаолиятининг сўнгида (унгача Хитой, Испания ва Италия клубларида ҳам ўйнади)Кейта нефть ва пул оқиб турадиган Қатарга боришга қарор қилди. У ерда Сейду «Ал-Жаиш» шарафини ҳимоя қилиб, нафақага чиқишдан олдин етарличга маблағ жамғаришнинг уддасидан чиқди. 1,5 йилдан бери футбол ўйнамаётган Кейтанинг молиявий ҳолати 10 миллион долларга баҳоланган. Бу эса унинг Африканинг «бойвачча» футболчилардан иборат топ-10 лигига киришга заррача тўсқинлик қилаётгани йўқ.

    7. Асамоа Гьян — 23 миллион доллар

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images
    Аккрада (Гана пойтахти) туғилган Асамо Гьян юқорида тилган олинган Салли Мунтари сингари жуда эрта «Удинезе»да пайдо бўлган. У 2008 йилда Удинедан 8 миллион евро эвазига «Ренн»га йўл олади. Орадан 2 йил ўтиб Асамоа Франциядан 2 баравар қиммат маблағ эвазига «Сандерленд»га ўтади. Аммо у Европадаги фаолияти давомида катта ютуқларга эриша олмади. Аммо БААга йўл олган ганалик футбол юлдузи «Ал-Айн» билан 3 марта мамлакат чемпиони бўлишга эришди. Орада эса юлдуз футболчилар учун жаннатмакон юртга айланган Хитойда ҳам тўп суришга эришди. У «Шанхай СИПГ»да фаолияти орқали етарлича маблағ жамғаришга эришди. 33 ёшли Гьян айни дамда «Қайсериспор»да фаолият олиб бормоқда. Футболчининг бойлиги эса 23 миллион долларга баҳоланмоқда. Бу маблағ нафақат унга, балки фарзандларининг ҳам жуда яхши яшашига етишига шубҳа йўқ.

    6. Жон Оби Микел — 30 миллион доллар

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images
    Нигерия футболи тарихидаги энг омадли футболчилардан бири — Жон Оби Микелдир. У фаолиятининг энг яхши йилларини Лондоннинг «Челси» клубида ўтказди. Жон «аристократлар» билан бирга 2 бора Англия чемпиони бўлди. 4 марта Англия Кубоги, 1 бор эса Чемпионлар Лигаси ғолиблигини қўлга киритди. 2017 йил январида бўлса, Жон ҳам «соққа қилиш» учун Хитойга йўл олди. 2 йил вақтини «Тяньцзинь Теда» клубида ўтказди. Етарлича жамғарга эга бўлган 31 ёшли Микел қишки трансферлар вақтида Англияга қайтиб, «Мидлсборо» билан шартнома имзолади. Маълум бўлишича, нигериялик футболчи Хитойда ҳафтасига 200 минг евро маош олган. Бу эса унинг бу рўйхатга бежиз кирмаганлигига асосий сабаб. Унинг бойлиги 30 миллион долларга баҳоланган.

    5. Майкл Эссиeн — 35 миллион доллар

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images
    Кўплаб африкалик футболчилар сингари Майкл Эссиeн ҳам фаолиятини Францияда бошлаган. Кейин эса «Челси»нинг топқир скаутлари Майклни пайқаб қолган вақтдаёқ, Лондонга олиб келишади. «Челси» Эссиeн учун 2005 йил ёзида «Лион»га 38 миллион еврони қуртдек санаб беради. Майкл бу пулларни ўзининг ажойиб ўйинлари ва узоқдан урган голлари орқали тўла оқлаб берди. Фаолияти давомида Майкл яна икки топ-клуб —  «Реал» ва «Милан»да ҳам ўйнади. Бундан ташқари тақдир уни ҳаттоки Индонезия чемпионатига олиб борди. У «Персиб Бандунг» клубида 1 йил мобайнида тўп сурди. Айни дамда 36 ёшли ганалик футболчи бирорта клуб аъзоси эмас. Катта эҳтимол билан у фаолиятини якунлайди. Бунга унинг молиявий ҳолати ҳам имкон беради. Майклнинг бойлиги 35 миллион еврога тенглиги айтилмоқда.

    4. Эммануэль Адебайор — 45 миллион доллар

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images
    Того терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарнинг бойлиги 45 миллион долларга баҳоланган. Адебаёр ҳамон бойлигини ошириш билан банд. У ҳозир 34 ёшда, аммо шунга қарамай Туркиянинг «Башакшеҳир» клубида тўп суришда давом этмоқда. Эммануэль ҳам не ажабки, профессионал фаолиятини Францияда бошлаган. Ўзининг ажойиб ўйинлари сабаб АПЛга кўчиб этади. Туманли Альбионда эса «Арсенал», «Манчестер Сити», «Тоттенҳэм» ҳамда «Кристал Пэлас» клубларида фаолият олиб борди. Орада эса «Реал Мадрид»да ҳам тўп суриб кўрди. У ўз жамғармасининг асосий қисмини «Манчестер Сити»даги фаолияти орқали тўплаган. Адебайор «шаҳарликлар» сафида ҳафтасига 270 минг доллар ишлаб топган.

    3. Яя Туре — 70 миллион доллар

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images
    Фаолиятини Бельгияда бошлаган Яя Туре у ерда Украинанинг «Металлург» клубига йўл олган. Кейин эса 2007 йилда «Барселона» аъзосига айланган. 2010 йил ёзида бўлса, 30 миллион евро эвазига «Манчестер Сити»га ўтган. Айнан «шаҳарликлар» сафида Яя Туре ҳар тарафдан муваффақиятга эришди. У орада 4 бор Африка қитъасининг энг яхши футболчи сифатида эътироф этилди. 35 ёшга кирган Туре ҳамон фаолиятини якунлагани йўқ. Бироқ 2018 йил декабрида «Олимпиакос» билан шартномасини бекор қилгач клубсиз юрибди. Яя фаолияти давомида жуда кўп пул ишлаб топди. Аммо таҳлилчилар унинг бойлигини айни чоғда «атиги» 70 миллион долларга тенг деб баҳоламоқда. Маълумотларга кўра, «Сити»даги саккиз йиллик фаолияти давомида Туре ҳафтасига 230 минг доллар маош олган.

    2. Дидье Дрогба — 90 миллион доллар

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images
    Африка қитъасининг энг машҳур футболчиларидан бири Дидье Дрогба Лондоннинг «Челси» клубида ҳақиқий афсонага айланди. У 2004 йилда «Марсель»дан Лондон клубига 38,5 миллион евро эвазига кўчиб ўтади. «Аристократлар» сафида 381 та ўйин ўтказиб, 164 та гол уриб, клуб тарихидан муносиб ўрин олди. Дрогба Африка қитъасининг 2 марта энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этилган. 4 марта Англия чемпионатининг олтин медалларини қўлга киритди. Шу билан бирга 1 бор Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлди. Норасмий маълумотларга кўра, Дрогба «Челси»да ҳафтасига 120 минг доллар маош олган. Дидье 2012 йилда кўплаб қитъадошлари каби Хитойга йўл олади. У ерда «Шанхай Шэньхуа» шарафини ҳимоя қилиш орқали ҳафтасига 250 минг доллар топади. У фаолиятини ўтган йили Канаданинг «Финикс Райзинг» клубида якунлади. Дрогба мазкур клубнинг акциядорларидан бири ҳисобланади. Футболчининг фаолияти давомида тўплган капитали 90 миллион долларни ташкил қилади.

    1. Самуэль Это’O — 95 миллион доллар

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Рейтингнинг юқорисидан эса Камерун терма жамоасининг собиқ футболчиси Самуэль Это’O ўрин олган. У фаолияти давомида қитъанинг 4 марта энг яхши футболчиси деб топилган. Европадаги фаолияти давомида «Реал», «Барселона», «Интер» ва «Челси» каби клубларда тўп сурди. Маълум бўлишича, футболчи Maxачқалъанинг «Анжи» клубида йилигида 25 миллион доллар маош олган. Айни дамда 37 ёшли камерунлик «Қатар» клубида фаолият олиб бормоқда. Это’Oнинг бойлиги 95 миллион долларга баҳоланган.

    FootballHD’дан Асрор Абдуназаров таржимаси

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    15.02.2019, 00:26   Изоҳ (0)   93187
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Иштиёқ тажрибага қарши. Барчаси «Аякс»—«Реал Мадрид» беллашуви ҳақида (превью)

    13.02.2019, 23:18

    ЕЧЛ. «Реал» бугун «Аякс» меҳмони бўлади, «Тоттенҳэм» эса «Боруссия Д»ни қабул қилади

    13.02.2019, 12:17

    ЕЧЛ. «Манчестер Юнайтед» ўз уйида ПСЖга ютқазиб қўйди, «Рома» эса «Порту»ни таслим қилди (видео)

    13.02.2019, 06:09

    Погба Мбаппега, Сульшер эса Тухелга қарши. Барчаси бугун «Олд Траффорд»да бўладиган МЮ—ПСЖ баҳси ҳақида (превью)

    12.02.2019, 19:22

    Uzbek Tigers тарқатиб юборилдими? Ўзбекистон бокс федерацияси аниқлик киритди

    12.02.2019, 15:25

    Азар Де Брюйнега, Агуэро эса Игуаинга қарши. Бугун АПЛда «титанлар» жанги бўлади (превью)

    10.02.2019, 13:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Россия ва Беларусь фуқаролари учун гуманитар визалар беришни қайта тиклади

    Дунё | 24 август, 12:10

    Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳаво ҳарорати кўтарилади

    Ўзбекистон | 24 август, 11:51

    Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги тўғридан тўғри авиақатновлар тикланади

    Ўзбекистон | 24 август, 11:21

    Россия ҳар ой 6 мингдан ортиқ Shahed дрони ишлаб чиқармоқчи — CNN

    Дунё | 24 август, 10:55

    Кинотавсия: Вақтлараро саёҳат ҳақидаги 7 та фантастик сериал

    Кино | 24 август, 10:36

    ДХХ кубоги: “Жомий” маҳалласи ёшлари чемпионликни қўлга киритди 

    Спорт | 24 август, 10:18

    Шубҳали тўловларни амалга оширманг — Миграция агентлиги фуқароларни огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 24 август, 10:12

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.