• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Иштиёқ тажрибага қарши. Барчаси «Аякс»—«Реал Мадрид» беллашуви ҳақида (превью)

    Кўпчилик интиқиб кутган Европа Чемпионлар Лигасининг плей-офф босқичи ўйинлари бошланди. Биринчи кунги ўйинлар ҳам ёмон ўтмади. Оле-Гуннар Сульшер қўл остида мағлубиятсиз одимлаётган «Манчестер Юнайтед» жамоаси  Неймар ва Эдинсон Каванисиз қолган ПСЖга ўз майдонида ютқазган бўлса, Римдаги «Олимпико» стадионида мезбон «Рома» клуби Португалиянинг «Порту»сини қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалабага эришди.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Бугун, 13 февраль чоршанба куни 1/8 финал ўйинлари давом эттирилади. Хусусан, Чемпионлар Лигасининг амалдаги ғолиби, Мадриднинг «Реал» жамоаси Амстердам шаҳрида «Аякс»га қарши баҳс олиб боради. Қуйида ушбу учрашув ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

    Қуръа ташланган вақтда барча бирдек «Реал»нинг фаворит эканлиги ҳақида бонг урди. Орада «Қироллик клуби» Хулен Лопетегини ишдан ҳайдаб, унинг ўрнига Сантьяго Соларини олиб келди. Жамоа ўйини яна аввалгидек барқарорлашди. Бу эса Мадрид клубининг мазкур жуфтликда асосий фаворит сифатида эътироф этилгани бежиз эмаслигини яна бир бор эслатаётгандек. Солари шогирдлари ортда қолган ҳафтада иккита жиддий синовдан ўтди. Ўтганда ҳам эсон-омон ўтиб олди. Испания Кубоги доирасида «Kamp Nou»да «Барселона» билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этган бўлса, орадан уч кун ўтиб, «Vanda Metropolitano» стадионида «Атлетико Мадрид»ни 3:1 ҳисобида таслим қила олди. Демак, «Реал» бу ўйинга нафақат фаворит, балки юқори кайфиятда ҳам келмоқда. Бу эса «Аякс»нинг ишини янада қийинлаштиради. Амстердам клубининг Нидерландия чемпионатида ишлари ҳозирча кўнгилдагидек эмас. Жамоа Эредивизиянинг сўнгги 5 та беллашувидан 2 тасида мағлуб бўлди. Бир ҳафта олдин «Венло» клубини 6:0 ҳисобида енгган «Аякс» ўтган турда «Ҳераклес»га 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди. Клуб миллий чемпионатнинг сўнг турида фақатгина ПСВнинг(Эйндховен клуби дуранг қайд этди) очко йўқотганлигидан хурсанд бўлиши мумкин, холос.

    Таркиблар ҳақида

    «Реал»

    «Реал»да Исконинг майдонга тушмаслиги аниқ. Солари келгандан бери захирада қолиб кетаётган испаниялик иқтидор соҳиби айни дамда жароҳатини даволаш билан банд. Шунингдек, жамоада секин-аста ўз ўрнига эга бўлиб бораётган Маркос Льоренте «Барселона»га қарши баҳсда олган жароҳатини даволатиш билан овора. Маълум бўлишича, танқидларга қарамай жамоада кетма-кет голлар ураётган Карим Бензема айни чоғда индивидуал тарзда машғулотларни олиб бормоқда. Сўнгги маълумотлар кўра эса Рафаэль Варан жароҳати боис беллашувни ўтказиб юбориши кутилмоқда. Хуллас, Мадрид клуби бир нечта йўқотишларга эга, бироқ бу жамоанинг ўйинига катта таъсир кўрсатмаслиги ҳақиқатга яқин.

    «Аякс»

    Амстердам клубида ҳам муаммолар етарлича топилади. Қишки трансферлар вақтида «Барселона» билан шартнома имзолаган (аммо 2019 йил 1 июнидан Каталония клуби сафида тўп суради) жамоа етакчиси Фрэнки де Йонг эндигина жароҳатдан фориғ бўлди. Шунингдек, жамоанинг яна бир ярим ҳимоячиси Карел Эйтинг майдонга туша олмайди. У жароҳат сабаб деярли бир ойга сафдан чиққан. Бундан ташқари аргентиналик Николас Тальяфиконинг «Реал»га қарши ўйнаши ҳам ҳамон сўроқ остида турибди. Нима бўлган тақдирда ҳам «Аякс»га бугун осон бўлмаслиги аниқ.

    Қизиқарли фактлар

    • «Аякс»нинг Европа Чемпионлар Лигасида ўз майдонида ўтказган сўнгги 6 та ўйинидан 4 тасида рақиблар битта ҳам гол ура олмаган;
    • «Реал» иштирокидаги Европа Чемпионлар Лигасидаги сўнгги 6 та ўйиндан 5 тасида рақиблар гол ура олмаган.
    • Чемпионлар Лигасида иккала клубнинг сўнгги 5 та беллашувида жамоалар 2 тадан кўпроқ гол киритган.
    • «Реал» «Аякс»ни сўнгги 6 та ўйиндан бери ютиб келади.
    • «Аякс» 16 йилдан бери Чемпионлар Лигаси чорак финалига чиқа олмаяпти.
    • «Реал» 23 марта Чемпионлар Лигаси плей-оффига чиқди. Бу мусобақа тарихидаги рекорд ҳисобланади.
    • Чемпионлар Лигасида «Аякс» ўз майдонида энг йирик мағлубиятни «Реал»дан қабул қилган. Жамоа 2010 йил 23 ноябрда «Қироллик клуби»га 0:5 ҳисобида ютқазган.

    Учрашув ҳаками

    Ўйинни словениялик Дамир Скомина бошқариб боради. Скомина 2018/19 йилги футбол мавсумида 5 та халқаро ўйинда ишлади. У бу ўйинларда 22 та сариқ карточка кўрсатган. Битта ўйинга ўртача — 4,4 тадан. Қизил карточка кўрсатишга қўли бормаган. Битта ўйинда ўртача 25 та қоида бузилишини қайд этган.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Тахминий таркиблар

    «Аякс»: Онана – Мазрауи, Де Лигт, Блинд, Тальяфико – де Йонг, ван де Беек, Шоне – Зиёш, Долберг, Тадич.

    «Реал Мадрид»: Куртуа – Карвахаль, Рамос, Варан, Регилон – Модрич, Каземиро, Кроос – Бэйл, Бензема, Винисиус Жуниор.

    Ўйиндан олдин фикрлар

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter
    Фрэнки де Йонг ҳозирда соппа-соғ. У «Реал»га қарши ўйинни бошқалар каби интизорлик билан кутмоқда. Топ жамоалар ҳаддан ташқари ҳужумкор ўйин намойиш этиш билан бирга, ёпиқ ўйин кўрсатган ҳолда рақибни қарши ҳужумда жазолашга қодир. «Реал»да тажрибали жамоа бор. Мадридда Серхио Рамос, Тони Кроос, Лука Модрич, Карим Бензема ва бир қатор ёшлар ҳам бор. Ижобий натижа қайд эта олсак жуда яхши бўларди. Биз Амстердамда ҳар қандай жамоага қаршилик кўрсатишга қодирмиз.Эрик тен Ҳаг, «Аякс» бош мураббийи

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter
    Ҳозирча Марселонинг майдонга тушиши ёк тушмаслиги ҳақида бир нарса дея олмайман. У ажойиб инсон ва футболчи. У «Реал»нинг иккинчи рақамли сардори, жамоа рамзи. Марсело «Реал» қизиқишларини барча нарсадан устун қўяди, машғулотларда эса борини беради. Биз уни яхши кўрамиз. «Аякс»да яхши футболчилар бор. Жамоа комбинацион ўйин кўрсатмоқда. Рақибга ҳурмат билан қараш лозим. Уч кун олдин бўлгани каби яхши ҳаракат қила олишимизга умид қиламан. Бу стадиондан ёрқин хотиралар қолган. Яхши хотиралар давом этади деган умиддаман.

    Сантьяго Солари, «Реал» бош мураббийи

    Европа Чемпионлар Лигаси

    1/8 финал баҳслари

    13 февраль, чоршанба

    «Аякс»—«Реал Мадрид» 01:00

    Учрашув ҳаками: Дамир Скомина

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    13.02.2019, 23:18   Изоҳ (0)   27179
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ЕЧЛ. «Реал» бугун «Аякс» меҳмони бўлади, «Тоттенҳэм» эса «Боруссия Д»ни қабул қилади

    13.02.2019, 12:17

    ЕЧЛ. «Манчестер Юнайтед» ўз уйида ПСЖга ютқазиб қўйди, «Рома» эса «Порту»ни таслим қилди (видео)

    13.02.2019, 06:09

    Погба Мбаппега, Сульшер эса Тухелга қарши. Барчаси бугун «Олд Траффорд»да бўладиган МЮ—ПСЖ баҳси ҳақида (превью)

    12.02.2019, 19:22

    Uzbek Tigers тарқатиб юборилдими? Ўзбекистон бокс федерацияси аниқлик киритди

    12.02.2019, 15:25

    Азар Де Брюйнега, Агуэро эса Игуаинга қарши. Бугун АПЛда «титанлар» жанги бўлади (превью)

    10.02.2019, 13:38

    3 кун олдин «Барселона» билан ўйнаган «Реал» бугун «Атлетико Мадрид»ни юта оладими? (превью)

    09.02.2019, 17:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шимолий Корея янги зенит ракеталарини синовдан ўтказди (фото)

    Дунё | 24 август, 18:57

    Иордания подшоҳи Ўзбекистонга келади 

    Ўзбекистон | 24 август, 18:30

    Туркияга ишлаш учун бориб, алданиб қолган аёл ортга қайтарилди 

    Самарқанд | 24 август, 18:21

    Исроил зарбалари сабаб қурбон бўлган ғазоликлар сони яна 63 кишига кўпайди

    Дунё | 24 август, 17:55

    Хитойда уч ёшли қизчанинг бошидан 15 см пичоқ чиқариб олинди

    Дунё | 24 август, 17:32

    Ҳаддан ошган мухлислар: даҳшатли таъқибларга учраган жаҳон юлдузлари

    Кино | 24 август, 17:10

    Россия НАТО чегарасидан 25 км узоқликда улкан объект қурмоқда (фото)

    Дунё | 24 август, 17:08

    “Бу қандайдир бемаънилик”. Татаристон президенти рус тилини билмаган муҳожир болаларни мактабга қабул қилмаслик ҳақидаги қонунни танқид қилди

    Дунё | 24 август, 16:06
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.