Истанбулда ҳарбий вертолётнинг ҳалокатга учраши оқибатида тўрт нафар ҳарбий хизматчи жабрланди. Бу ҳақда Истанбул губернатори Али Ерликайя хабар берди, деб ёзади «РИА Новости».
Туркия ОАВларининг маълум қилишича, Истанбулнинг Чекмекёй туманида саноат зонасига шошилинч қўнаётган ҳарбий вертолёт ҳалокатга учраган.
«Чекмекёй туманида вертолёт ҳалокатга учраши оқибатида яраланган тўрт нафар ҳарбий хизматчи шифохонага етказилди», — деб ёзади Ерликайя Twitter’даги саҳифасида.
Изоҳ (0)