АПЛ январь ойининг энг яхши мураббийи номини маълум қилди.
Ушбу совринга «Манчестер Юнайтед» устози Оле-Гуннар Сульшер лойиқ деб топилди. Бу ҳақда клубнинг Twitter’даги расмий саҳифасида хабар берилди.
Норвегиялик мутахассиснинг жамоаси январь ойида 3 та ўйинда ғалаба қозонди ва 1 та дуранг натижа қайд этди.
Мазкур совринга Сульшердан ташқари Шон Дайч («Бёрнли») ва Ралф Ҳазенҳюттл («Саутҳэмптон») ҳам даъвогарлик қилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)