• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Хитой осмонида порлаб, ҳамёнини «қаппайтириш»ни кўзлаган дунёнинг 10 нафар футбол юлдузи ҳақида

    Сўнгги йилларда Хитой мамлакати дунё футболи юлдузлари учун жаннатмонанд маконга айлангани бор гап. Бу ерга ҳеч бир футболчи обрў-эътибор учун келмаслиги ҳам айни ҳақиқат. Улар учун энг асосийси — пул. АҚШда ҳам шунга ўхшаш ҳолат. Фаолияти чўққисидан туша бошлаган дунё футболи вакиллари секингина MLS’га ёки Хитойга йўл олмоқда. Бироқ MLS’даги бўлгани каби, Хитойда футболчилар маошига ҳеч қандай тақиқ йўқ. Шу боисдан сўнгги йилларда Хитойда нафақат ёши ўтиб бораётган юлдузлар, балки энди фаолияти чўққисига яқинлашаётганлар ҳам тўп сурмоқда. Қуйида биз уларнинг 10 нафари ҳақида сўз юритамиз.

    Алешандре Пато «Тяньцзинь Цюаньцзянь»

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Ўз вақтида дунё футболида ёрқин из қолдира оладиган футболчилардан бири бўлиши кутилган Патони ҳозирда кўпчилик Чемпионлар Лигасида «Милан» сафида «Барселона» дарвозасига 1-дақиқада урган голидан бошқа нарсасини эсламаса ҳам керак. У «Милан»да порлагандек бўлди, бироқ жамоаси каби тезда сўнди-қолди. Орада Пато Англияда «Челси», Испанияда эса «Вильярреал» либосини ҳам кийиб кўрди. Бироқ ҳеч нарса аввалгидек чиқмади. Кейин эса балки фаолиятидаги энг тўғри қарорлардан бири — Хитойга кетишни маъқул топди. Унинг кейинги манзили — «Тяньцзинь Цюаньцзянь» клуби бўлди. Пато ҳозир хитойлик мухлисларни хурсанд қилиш билан овора. У «Тяньцзинь» таркибида 23 та ўйинда 15 та гол уриб, қўшимчасига 3 та голли узатма ҳам бериб улгурди. Ёмон эмас-а. Балки, қадрдон Европага қайтишнинг вақти етгандир!? Ахир бундай сермаҳсуллик билан Европанинг кучсиз клубида ҳам энг яхшилардан бири бўлиш эҳтимоли юқори-ку дерсиз. Аммо Пато ҳеч қаерга шошаётгани йўқ. Ҳар ҳолда хитойликлар унинг учун 18 миллион евро тўлаган. Камига эса йилига 6,5 миллион евро маош олмоқда. Ҳа, унинг шошишига ҳеч қандай сабаб йўқ. Қаддингни ур, Алешандре!

    Ренато Аугусто («Бейжин Гоань»)

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Фаолиятини «Фламенго»да бошлаган Ренато Аугусто ҳозир Чин мамлакатида ўзини ажойиб ҳис қилмоқда. Рио-де-Жанейрода туғилган футболчи Европада «Байер Леверкузен»даги фаолияти (2008—2012 йиллар) билан кўпчиликнинг ёдида қолган. «Бейжин Гоань»га эса у 2016 йилда «Коринтианс»дан ўтди. Қизиғи шуки, Ренато Хитойга ўтишдан олдин яна Германияда, аниқроғи «Шальке-04»да пайдо бўлиши мумкин эди. Аммо бразилиялик гилзенкирхенликлардан йилига 8 миллион евро маош сўраб юборди. Табиийки, «Шальке-04» раҳбарияти Ренатога бунча пул берадиган «аҳмоқ»ни бошқа жойда излашни топшириб қўйишни афзал билди. Футболчи узоқ кутмади ва атиги «6,5 миллион евро» берадиган Хитойнинг «аҳмоқ» клубини танлади. Ҳозирги  клубида эса у ҳақиқий маэстро! Аугусто Европада кўп нарса кўрсатиши мумкин эди, бироқ ким ҳам унга Хитойдагидек пул таклиф қиларди!?

    Мусса Дембеле («Гуанжоу Фули»)

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    «Тоттенҳэм» мухлислари жамоани юлдузлар тарк этишига кўникиб қолган, улар бундан ҳеч ажабланмайди ҳам. Бироқ Дембеленинг Хитойга кетиши клуб мухлисларини карахт авҳолга солиб қўйгани ҳам рост. Ҳа, унинг ёши 31 да, бироқ Дембеле «шпорлар» майдон марказининг ҳақиқий таянчи эди. Унинг шартномаси якунланаётган паллада Лондон клуби раҳбарияти Муссани олиб қолишга қаттиқ ишонди. Аммо орада «Гуанжоу Фули» пайдо бўлди ва уни илиб кетди.

    Ҳозир Дембеле клубнинг асосий юлдузи. Жамоа эса у билан чемпионат олтин медалига эга чиқишга умид боғлаган.

    Алекс Тейшейра («Цзянсу Сунин»)

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Оҳ, бу футболчининг «Шахтёр»дан кетишининг ўзи катта шов-шувларга сабаб бўлганди. Ҳамма уни «Челси» ёки «Ливерпуль»дан қай бирини танлар экан деб турган бир вақтда, Алекс ҳаммани лол-у ҳайрон қолдириб, Чин ўлкасига отланди. Хитойликлар эса футболчи учун «Шахтёр»га етарлича маблағ тўлади. Бразилиялик футболчи эса Хитойга келибоқ, «Цзянсу Сунин»нинг асосий таркибидан жой олди. 28 ўйинда 13 та гол ва 4 та голли узатма. Статистика унинг клубга мослашиш жараёни аъло бўлганига исбот. Тейшейра вақтида АПЛга ўтганида ҳам йўқолиб қолмасди, балки ҳозир ҳам борса бўлар. Аммо вақт… У ҳозир 29 ёшни уриб қўйди.

    Ҳалк («Шанхай СИПГ»)

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Чин ўлкасида тўп сураётган энг асосий фигуралардан бири бу — сўзсиз Ҳалк. «Порту»да танилиб, «Зенит»ни гуллатган бразилиялик футболчи учун Хитой клуби петербургликларга 50 миллион фунт тўлаган эди. Ҳалкнинг «Шанхай СИПГ»даги ишлари ёмон эмас: жорий мавсумда 13 та гол ва 12 та голли узатма. У «қизил бургутлар»нинг асосий ҳужумчиси. Ҳалкнинг ҳеч нарсадан нолийдиган жойи йўқ. Етарлича катта маош ва ажойиб шароитлар кимга ҳам ёқмайди. Катта эҳтимол билан Ҳалк фаолиятини Хитойда якунланиши мумкин.

    Янник Карраско («Далянь Ифан»)

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Янник «Атлетико Мадрид»да ажойиб ўйин кўрсатар, ҳамма уни Европанинг энг кучли жамоаларидан бирига ўтишини кутаётган паллада, ҳаммани ҳайрон қолдириб, эртароқ «нафақа»га чиқиш учун Хитой томон отланди. «Матрасчилар» бельгиялик футболчи учун «Далянь Ифан» клубидан 27 миллион фунтни қуртдек санаб олди. Хитойликлар эса Каррасконинг ўзига Испанияда «Барселона» ва «Реал»даги энг яхши ўйинчилар ҳам ололмайдиган «фазовий маош» тўлашни ваъда қилди. Балки, Карраско Хитой учун жуда ҳам «кучли»лик қилар деб ўйлагандирсиз?! Аммо ҳозирча у 25 та ўйинда 7 та гол урди ва 5 та голли узатма берди. Рўйхатимиздаги бошқа ўйинчилар ундан яхшироқ статистикага ҳам эга. Аммо бельгияликнинг истъэдодини инкор қилиб бўлмайди. «Атлетико Мадрид» мухлислари эса унинг ёзда клубга қайтишига ҳамон умид қилмоқда.

    Седрик Бакамбу («Бейжин Гоань»)

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Пул тўла қоплар учун Испаниядаги барқарор фаолиятини Хитойда давом эттиришга рози бўлган элит тоифали футболчилардан бири Седрик Бакамбудир. Туркиянинг «Бурсаспор»идаги фаолиятидан сўнг Испанияга йўл олган футболчи, у ерда ўз иқтидорини намойиш этди. «Вильярреал»да 3 йил тўп сурган футболчи 75 та ўйинда 32 та гол уришнинг уддасидан чиқиб, Европанинг кўплаб клублари оромини ўғирлаб қўйганди. 2018 йил январида эса шон-шуҳратни бир четга суриб, Хитойдан тушган таклифга «лаббай» деб жавоб берди. У «Бейжин Гоань»да жавлон уришда давом этмоқда. 23 та ўйинда 19 та гол. Ажойиб статистика! Ҳозирга қадар уни «Эвертон» ва «Вест Ҳэм» клублари АПЛга ўтишга чорлаб кўрди. Аммо 27 ёшли Бакамбу ҳозирча Хитойда қолишни маъқул кўрмоқда.

    Талиска («Гуанжоу Эвергранд»)

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    24 ёшли Талиска «Бешиктош»да танилди. Унинг иқтидорини бутун Европа кўриб турганди. Ҳаттоки, «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» каби грандлар у билан шартнома имзолашни хоҳлаб турган вақтда ҳаммаси тескари айланиб кетди. У Хитойга — «Гуанжоу Эвергранд»ни танлашни афзал кўрди.

    Талиска ҳам Бакамбу сингари Чин ўлкасида голлар уришдан тўхтаганича йўқ. Бразилиялик 18 та ўйинда 16 та гол уришга улгурди. Ҳужумчи бўлмаган Талиска учун бу жуда ҳам яхши кўрсаткич.

    Оскар («Шанхай СИПГ»)

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Оскарни ҳалигача кўпчилик «Челси»даги ўйинлари билан яхши эслайди. Яхшигина техника ва сермаҳсулликка эга Оскар 2017 йил январида Хитойга кетишни маъқул кўрди. «Шанхай СИПГ» ўшанда «Челси»га рози бўлмасликнинг иложи йўқ маблағни — 54 миллион фунт таклиф қилди. Оскарнинг ўзига ҳам каттагина маош ваъда қилинди. Оскар жамоаси билан Хитой Суперлигаси олтин медалига эга чиқиб улгурди. У эндигина 27 ёшда ва жаҳон футболига қайтиш учун етарлчи вақт ҳамда салоҳиятга эга.

    Паулиньо («Гуанжоу Эвергранд»)

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Паулиньонинг карьераси ғаройиб. У 2015 йил «Гуанжоу Эвергранд» сафига «Тоттенҳэм» клубида келиб қўшилади. Орадан 2 йил ўтиб эса 36 миллион евро эвазига (Хитойдан кетмоқда, Хитойдан!) «Барселона»га ўтди. Ярим мавсумдан сўнг эса ижара асосида яна Хитойга қайтиб келди. 2019 йил январида эса хитойликлар Паулиньони «Барселона»дан 37 миллион еврога сотиб олганини маълум қилди.

    Нега қайтди дейсизми? Қарашлар турлича. Улардан бири фитнесс. У Хитойдаги машғулотларга кўникиб бўлган. Испания Ла Лигасида эса ҳаммаси ўзгача. Футболчининг 30 ёшни уриб қўйганини ҳам седан чиқариб бўлмайди. Хитойда эса юлдуз, унинг тенги йўқ. Аммо унинг Хитойдалиги ҳозирча Бразилия терма жамоасида тўп суришга халақит бераётганича йўқ.

    Муаллиф: Бен Робертс, Sportskeeda

    Таржимон: Асрор Абдуназаров

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    04.02.2019, 01:22   Изоҳ (0)   81576
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Умид Аҳмаджонов: «Шерзод Тошматов соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабаб ўз аризасига кўра лавозимини топширди»

    02.02.2019, 12:32

    Расман: Ўзбекистон бокс федерациясига янги вице-президент сайланди

    02.02.2019, 12:19

    Ўзбек боксида ўзгаришлар бошланди: эртага бокс федерацияси вице-президенти истеъфога чиқарилади

    01.02.2019, 18:17

    Расман: Осиё Кубоги финал учрашувини Равшан Эрматов бошқаради

    30.01.2019, 14:22

    Ҳабиб Нурмагомедов 9 ойга жанглардан четлатилди

    29.01.2019, 23:06

    Роберто Карлос Тошкентга келди (фото)

    28.01.2019, 11:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Эронга қарши янги санкциялар эълон қилди

    Дунё | 13 май, 16:20

    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади

    Реклама | 13 май, 15:00

    Ўзбекистонда доллар курси яна ошди

    Ўзбекистон | 13 май, 16:11

    ЖЧ–2026 саралаши. Ўзбекистон МТЖнинг БАА ва Қатарга қарши учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар аниқ бўлди

    Спорт | 13 май, 16:10

    Буюк Британия бош вазирининг уйига ўт қўйилди

    Дунё | 13 май, 16:00

    Рафинья “Олтин тўп” ҳақида гапирди

    Спорт | 13 май, 15:50

    Миллион долларлик аксессуар: машҳурлар фақат бир марта таққан қимматбаҳо тақинчоқлар

    Лайфстайл | 13 май, 15:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.