Тошкент шаҳар ИИББ Юнусобод туманидаги уйлардан бирининг подездида 15 ёшли ўқувчи қизнинг бўғиб ўлдирилгани юзасидан қўшимча маълумот берди.
Унга кўра, гумонланувчи — қизнинг ўгай акаси. Улар жанжаллашиб қолган.
Йигит Тошкент шаҳар ИИББ жиноят қидирув бошқармаси томонидан қўлга олинган.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентнинг Юнусобод туманида 7 февраль куни кечқурун 15 ёшли мактаб ўқувчиси бўғиб ўлдирилган эди.
Изоҳ (0)