7 февраль куни соат 14:10да Фарғона вилоятининг Қува тумани Саноатчилар МФЙда яшаган М.Қ.нинг уйида ёнғин содир бўлган, деб хабар берди ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Оқибатда уйининг 40 квадрат метр майдони ёниб зарар кўрган ҳамда ёнғин ўчириш вақтида М.Қ.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган.
Ёнғин келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда.
Изоҳ (0)