2018 йил июнида Тошкентдаги коллежлардан бирида ўқитувчи бўлиб ишловчи 43 яшар Акрам Б. Самарқандда яшовчи Исомиддин Х.га ўғлини Тошкент давлат иқтисодиёт университетига киришига ёрдам беришни ваъда қилади. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.
Акрам «ёрдам» учун 5 минг АҚШ доллари олади ва ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборади. Ваъда қилинган иш битмагач, Исомиддин ички ишлар идораларига мурожаат қилди. Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси («Фирибгарлик») билан жиноят иши қўзғатилди.
Гумонланувчи Акрам Б. қўлга олинган, тергов олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)