Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг Ўзбекистонга ташрифи шу ой май ойига режалаштирилмоқда. Бу ҳақда «Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорликнинг долзарб масалалари» мавзусида ўтказилган давра суҳбатида маълум қилинди, дея хабар бермоқда «Халқ сўзи».
Шавкат Мирзиёев Германияга шу йил январь ойида қилган расмий ташрифи чоғида Франк-Вальтер Штайнмайерни Ўзбекистонга жавоб ташрифи билан келишни таклиф этганди.
Германия президенти шу йил баҳорида Ўзбекистонга ташриф буюришга тайёр эканлигини билдирганди.
Изоҳ (0)