Аҳолининг тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида «Вақф« хайрия жамоат фонди томонидан ташкил этилган «Оби-ҳаёт« номли акция доирасида Сурхондарё вилоятида сув чиқариш ишлари давом этмоқда, деб хабар берди Фонд матбуот хизмати.
Акция доирасида Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида 12 мингга яқин аҳоли яшовчи «Боғи обод», «Себзор» ва «Эҳтиром» маҳаллалари аҳолисига ёрдам берилмоқда. Унда маҳалла аҳолиси ҳам фаол иштирок этмоқда.
«Вақф» хайрия жамоат фонди бир километрлик қувурлар етказиб бериш, қазиш ва монтаж ишларини амалга оширмоқда.
Изоҳ (0)