Алишер Санетуллаев «ММФИ» миллий тадқиқот университети (Россия) Тошкент шаҳри филиали ижрочи директори этиб тайинланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.
Мазкур филиал Президентнинг 2018 йил 20 июлдаги қарорига биноан ташкил этилган бўлиб, ядро энергетикаси ва иссиқлик физикасининг тармоқлари учун муҳандис-техник кадрларни тайёрлаш асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Филиалнинг таълим фаолияти 2019/2020-ўқув йилидан бошланади.
Изоҳ (0)