Шу кунларда Москванининг ғалаба Музейида Менталь арифметика бўйича IV Бутунроссия турнири бўлиб ўтмоқда, дея хабар беради «Jahonnews».
Тадбир ташкилотчилари сифатида UCМAS менталь арифметика Болалар маркази иштирок этмоқда.
Чемпионатда 5 дан 13 ёшгача бўлган болаларга турли даражадаги мураккабликдаги 200 та арифметика мисолларини саккиз дақиқада ечиш шарти қўйилган.
Турнирда ўзбекистонлик беш ёшли Муҳаммад Юсуф Анваров Beginner туркумида (кичик категория) биринчи ўринни эгаллади. Унга олтин медаль ва кубок топширилди.
Муҳаммад Юсуф боғчага боради, аммо икки йилдан буён менталь арифметика бўйича Элмира Арапова қўлида шуғулланади.
Ҳайъат аъзоларининг қайд этишича, Муҳаммад Юсуф еча олган масалаларни айрим катталар ҳам ечиши амри маҳол.
Муҳаммад Юсуф 2018 йилнинг май ойида ҳам Москвада ташкил этилган менталь арифметика бўйича чемпионатда иштирок этган ва олтин медални қўлга киритган.
Изоҳ (0)