Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2019 йил 5 февраль куни Тошкент шаҳридаги бўш (вакант) нотариус лавозимларига танловлар ўтказилди. Нотариус лавозимига танловда қатнашиш учун жами 44 нафар номзод талабгор сифатида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссиясига ҳужжат топширди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати

Танлов натижасига кўра, Тошкент шаҳридаги 22 та давлат нотариал идорасига нотариус тайинланди. Жумладан:

  1. Чилонзор туман 4-сон ДНИ нотариуси лавозимига — Худойбердиев Ахмат Эшқобилович;
  2. Чилонзор туман 8-сон ДНИ нотариуси лавозимига — Ёрматов Комил Оралович;
  1. Чилонзор туман 10-сон ДНИ нотариуси лавозимига — Кариева Мухлиса Баҳодировна;
  2. Чилонзор туман 12-сон ДНИ нотариуси лавозимига — Эрманова Роза Фарҳодовна;
  1. Олмазор туман 12-сон ДНИ нотариуси лавозимига — Ҳамидова Адиба Мизробовна;
  2. Яккасарой туман 1-сон ДНИ нотариуси лавозимига — Аҳмедов Шавкат Раҳмадович;
  3. Яккасарой туман 9-сон ДНИ нотариуси лавозимига — Ғафурова Дилдора Абдуҳошимовна;
  4. Яккасарой туман 10-сон ДНИ нотариуси лавозимига — Равшанов Шерзод Муродилло ўғли;
  5. Миробод туман 1-сон ДНИ нотариуси лавозимига — Шодмонова Моҳира Фурқатовна;
  6. Мирзо Улуғбек туман 7-сон ДНИ нотариуси лавозимига — Жабборова Дилноза Исломбековна;
  7. Шайхонтоҳур туман 1-сон ДНИ нотариуси лавозимига — Насирова Самияжон Шуҳратжон қизи;
  8. Шайхонтоҳур туман 3-сон ДНИ нотариуси лавозимига — Самадова Дилафруз Ҳикматуллаевна;
  9. Шайхонтоҳур туман 11-сон ДНИ нотариуси лавозимига — Нортожиева Санобар Содиқовна;
  10. Учтепа туман 3-сон ДНИ нотариуси лавозимига — Нигматов Санжар Бахтиёр ўғли;
  1. Учтепа туман 10-сон ДНИ нотариуси лавозимига — Келдиярова Зебинисо Рўзиевна;
  2. Юнусобод туман 2-сон ДНИ нотариуси лавозимига — Аҳмедова Дилбар Давроновна;
  3. Юнусобод туман 3-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Ормонов Баҳодиржон Мустафақулович;
  4. Юнусобод туман 4-сон ДНИ нотариуси лавозимига — Бурхонова Дилинур Абдуғаниевна;
  5. Яшнобод туман 8-сон ДНИ нотариуси лавозимига — Дўстмуҳаммад Сардора Файзуллаевна;
  6. Яшнобод туман 9-сон ДНИ нотариуси — Исоқова Манзура Владимировна;
  7. Сергели туман 7-сон ДНИ нотариуси — Мубораков Анвар Холмураталиевичлар тайинланди.
Бундан ташқари, танловда яхши натижа қайд этган талабгор Тўлаганов Маъруфжон Ёқубжонович аввалдан вакант бўлиб келган Юнусобод туман 9-сон ДНИ нотариуси лавозимига тайинланди.

Танловлар очиқлик, шаффофлик ва одиллик принципларига асосан янги тасдиқланган Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом бўйича ўтказилди.

Танловда талабгорларнинг давлат ва жамият қурилиши ҳамда ижтимоий-сиёсий соҳадаги ислоҳотлар, фуқаролик ҳуқуқи ва нотариат соҳасидаги саводхонлиги синовдан ўтказилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Маҳаллий
Марказий банк раисининг крипто-активлар бўйича маълумоти рад этилди