«Барселона» ярим ҳимоячиси Иван Ракитичга Европанинг топ-клублари қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради Sport.es.
30 ёшли хорватиялик футболчига ПСЖ ҳамда «Челси» даъвогарлик қилмоқда. Агарда мавсум охирида Ракитич «Барселона»дан кетадиган бўлса, Париж ва Лондон клублари футболчини сотиб олишга тайёр.
Футболчи «Камп Ноу»ни тарк этиши ҳақидаги гап-сўзлар Каталония клубининг «Аякс» ярим ҳимоячиси Фрэнки де Йонг билан тузган шартномасидан сўнг пайдо бўлди.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Иван Ракитич 21 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатма берди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)