Россиянинг Тожикистондаги ҳарбий базасида ўсмир портлаб кетди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Тожикистон ИИВ матбуот марказига кўра, маҳаллий мактабнинг 9-синф ўқувчиси Сирожиддин Ражабов ҳалок бўлган. У полигон ҳудудида металлолом йиғиш пайтида гранатомётнинг ёрилмай қолган ўқига дуч келгани билдирилмоқда.
Ўсмир воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди. Ҳодиса юзасидан тергов олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)