Россиянинг Калуга вилоятида 3 февраль, якшанба куни рўй берган автобус авариясида 7 киши, жумладан, 4 нафар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Автобус Калуга—Вязьма йўлининг 128-километрида Тошкент вақти билан соат 11:15 атрофида йўл четига ағдарилгани билдирилмоқда. Бу пайт унинг ичида 45 киши, жумладан, 31 нафар бола бўлган. Улар Калугага мусобақаларга кетаётганди.
Транспорт воситаси хусусий тадбиркорга тегишли бўлган. Ҳодиса юзасидан иккита жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)