Эронда 2 февраль, Ислом инқилобининг 40 йиллиги санасида янги «Ховайзех» қанотли ракетаси синовдан ўтказилди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Амир Ҳотамий маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Синовларда ракета 1,2 минг километр масофадаги нишонни муваффақиятли мўлжалга олди. Унинг максимал масофаси 1350 километрга тенг.
Янги ракета тўлиқ Эронда тайёрланган ва ишлаб чиқилган.
Изоҳ (0)