Кичик Владимир Пресняков ҳамда қўшиқчи ва актриса Кристина Орбакайтенинг ўғли, Алла Пугачёванинг невараси 27 ёшли мусиқачи Никита Пресняков, ўзининг Instagram’даги саҳифаси орқали мухлислардан моддий ёрдам сўраган, дея хабар беради «MK.ru».
Никита мухлисларга «Multiverse» гуруҳининг нафақат янги «To Stay» таронасига клип суратга олиш учун ёрдам қилишни, балки ҳамкор продюсер бўлиб даромаддан фойда олишни ҳам таклиф қилмоқда.
Маълум бўлишича, Пресняковнинг гуруҳи ушбу тарона билан Американинг Younk лейбл-платформаси чартига ҳам кирган.
Энди ҳақиқий профессионаллар билан унга Лос-Анжелесда видео суратга олиш учун пул топиш керак. Пресняков буни дунёга танилишнинг ажойиб имконияти деб санамоқда.
«Бизнинг трекни қўллаб-қувватланг ва биз қўлимиздан келганини қилишга ваъда берамиз! Бундай имконият жуда кам бўлади ва биз омадимизни синаб кўрмоқчимиз!», — дейди Пресняков.Мухлислар унга омад тиламоқда.
Изоҳ (0)