Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Халқаро армия ўйинлари — 2019» танловининг «Ҳарбий-тиббий эстафета» йўналиши Ўзбекистон ҳудудида биринчи марта ўтказилади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ўтган йилги «АрМИ—2018» ўйинлари Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Эрон, Қозоғистон, Хитой ва Россия каби давлатларда 28 йўналиш бўйича ўтказилган бўлиб, унда дунёнинг 32 мамлакатидан келган ҳарбийлар иштирок этган эди. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари эса 12 йўналишда қатнашиб, умумжамоа ҳисобида 6-ўринни қўлга киритган.

Ўтган йилги ўйинларда «Ҳарбий-тиббий эстафета» беллашувида иштирок этган ўзбекистонлик ҳарбий хизматчи, Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий поликлиника терапевт-шифокори, тиббий хизмат капитани Лариса Холмаматова ҳарбий шифокорлар ўртасида ўтказилаётган «Maxсус кўникмалар» яккалик баҳсида иккинчи ўринни қўлга киритган эди.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон ҳудудида биринчи маротаба ўтказилиши режалаштирилаётган Халқаро армия ўйинлари Жиззах вилоятидаги «Фориш» тоғ-дала ўқув майдонида ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 175 кишининг паспортига IMEI кодлари ноқонуний рўйхатдан ўтказилгани аниқланди
Маҳаллий
Вазирликнинг 8 млрдга тушган сайти, қашқадарёлик ота-ўғилнинг Тошкентни «лол қолдирган» қилмиши: «Дарё»да ҳафта дайжести
Маҳаллий
Уй-рўзғор ишлари аёлларнинг иқтисодий фаоллигини туширади: Ўзбек аёлининг мартабага эришиш имкониятлари таҳлил қилинди