Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ёнида қад ростлаган Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди.
Бугун, 30 январь куни республиканинг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудига 81 йил тўлди. Ушбу кун муносабати билан йиғилган қашқадарёлик меҳнат фахрийлари, ҳокимият вакиллари ва ҳуқуқни муҳофазза қилувчи органлар президент хотирасини ёд этиб, Ислом Каримовнинг Қашқадарё вилояти халқ фаровонлиги йўлида қилган меҳнатини эътироф этди.
«Биринчи Президентимиз доимо қалбимизда, – дейди тадбир иштирокчиларидан бири, журналист Шерзод Боллиев. – У кишининг вилоятимиз аҳолиси фаровонлиги учун қилган хизматлари эвазига бугун қашқадарёликлар фаровон яшамоқда. Биринчи президентимиз ҳар бир гапида биз қашқадарёликларни мард ва танти халқ дея бизга меҳри ўзгача эканлигини бот-бот такрорларди. Биз бундан фахрланамиз, албатта».
Изоҳ (0)