• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ундан эшитган сўзларни ҳаттоки энг қўпол эркаклардан ҳам эшитмаганман». 38 ёшли фирибгар аёлдан жабрланганлар кўрсатма берди

    Интернет тармоқларида, «Ўzxalqharakati.com» сайтида Шаҳноза Бойқунусова номидан мурожаат тарқатилаётгани ва унда аёл айбдор деб топилган жиноят иши бўйича суриштирув нохолис олиб борилганлиги, процессуал ҳужжатлар эса гўёки сохталаштирилганлиги таъкидланаётгани ҳақида хабар берилган эди.

    Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати

    Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати

    Шаҳноза Бойқунусованинг жиноий ҳаракатларидан жабрланганлар ва унинг интернет тармоғидаги хабарларидан ғазабланганлар Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот мультимедиа марказига интервью беришга рози бўлиб, ўз фикрларини билдирди. ИИББ матбуот хизмати тақдим этган мақола қуйида тўлиғича келтирилади.

    Гапни 2016 йилдан бошласак, айнан шу йили Шаҳноза Бойқунусова ўз жабрланувчилари билан танишган. Нақдсиз тўлов тури ривожланиши ва ўша йилларда мавжуд бўлган банк пластик карточкаларидаги маблағни нақд қилиш муаммоси фирибгарлар учун қулай даромад турига айланди. Икки-уч йил олдин одамлар «пластикдаги» пулни маълум фоиз эвазига нақд қилиб берадиган шахсларни излашарди. Аммо «нақд қилиш операцияси» ҳамма учун ҳам ижобий якунланмас эди. Худди Шаҳноза Бойқунусованинг фирибгарлик ҳаракатларидан жабр кўрган беш нафар фуқаролар каби:

    «Икки йил олдин, 2016 йилнинг август ойида лизинг компанияси директори бўлиб ишлаган давримда, Зафар Усмонов исмли эски ҳамкасбим мендан 396 миллион сўм пулни пластик картадан 15 фоиз эвазига ечиб беришни илтимос қилди. Мен рози бўлдим. Ярим пулни ўз вақтида, қолганини эса 10 кун ичида етказиб беришларига келишдик. Аммо ҳатто пулнинг биринчи қисмини ҳам уч ой давомида бўлак-бўлак ҳолда олдим! Аввал пулни Зафар келтирарди, у Шаҳноза билан бирга унинг машинасида келар эди. Кейинчалик икки марта Шаҳнозанинг ўзи келди. Унинг муомаласи мулойим эди: пулни олиш учун унинг машинасида борар эдик, кейин у мени машинамни қолдирган жойимга олиб бориб қўяр ва яна сабр қилишни илтимос қилар эди. Аммо пулни иккинчи қисмини тезроқ беришини талаб қилганимда, Шаҳноза ҳаммасини Зафарга тўнкаб, менинг пулларимни унга берганлигини айтди. Шундан кейин у ўзининг асл қиёфасини кўрсатди: ҳақорат қилар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга унга нисбатан товламачилик қилаётганим ҳақида ариза ёзаман деб қўрқитмоқчи бўлар эди. У ўз ваъдасида турди: мени у ариза ёзган барча ички ишлар бўлимларига чақиришарди. Мен ўзим томонимдан 2017 йилнинг март ойида Шайҳонтохур тумани IIО ФМБга ёзилган аризани кўрсатганимдан кейин, қўйиб юборишар эди. Бойқунусова мени асабларимни чарчатишда ҳозиргача давом этмоқда. У турли хил йўллар билан терговни чўзишга ҳаракат қилар эди: терговчилардан арз қилар, судьяларга раддия билдирар эди... Тўғрисини айтсам, мен бу ҳодисалардан чарчадим. ИИББ ходимлари бу аёлни фирибгарлигини фош этишгани мени хурсанд қилди. Терговчилар ўз ишларини усталик билан олиб боришди, уларнинг бардош ва сабрларига ҳавас қилса арзийди. Афсуски, бу фирибгарнинг дастидан жабр кўрганларнинг ҳаммаси ҳам ариза ёзмади. Бойқунусова 15 ёки 20 миллионга алдаган яна бир инсонни танийман. Аммо унинг бу каби шахс билан алоқа қилиш нияти йўқ. Ариза ёзган бошқа жабрланганлардан эшитишимча, Бойқунусовага алданганларнинг сони кўп. Уни кўплар танийди. Бу ҳодисаларни оммага чиқариб тўғри йўл тутилди. Интервьюга ҳақиқатни айтиш учун келганимни қайд этиб ўтинг. Бу ишда у билан телефон орқали сўзлашувимизнинг 11 та аудиоёзуви бор. Бойқунусова аслида кимлигини билганим заҳоти суҳбатларимизни ёзиб юрдим», – дейди жабрланувчи Илдар Минуллин.

    Маълумот учун, Тошкент шаҳар жиноий ишлар бўйича судининг апелляцион босқичи қарори билан Зафар Усмонов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми бўйича айбдор деб топилиб, унга нисбатан 1 йил 5 ой 18 кун муддатга ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилиш ва ойлик маошининг 20 фоизини давлат ҳисобига ундириш жазоси қўлланилди.

    Илдар Минуллиндан ташқари, беш нафар жабрланувчиларнинг ҳар бири бўлиб ўтган воқеалар ҳақида сўзлаб берди. Фақат улардан бири Қашқадарё вилоятида бўлганлиги сабабли етиб кела олмади.

    «Шаҳноза менга ўзини ‘Дори дармон’ дорихоналар тармоғи эгаси деб таништирди. У одатда Шароф Юсупов исмли шериги билан келиб, машинасидаги коробкаларда дорилар борлигини айтарди, шу сабабли унга ишонишим осон бўлган бўлиши мумкин. Бундан ташқари у дорихоналарга қайси дорилар кераклигини аниқлаб олиш учун киришини тушунтирарди. У асли ‘Дори дармон’ корхонасига алоқаси йўқлигини кейинчалик, суд жараёнида ушбу корхона вакиллари кўрсатма берганларида билдим. Аслида эса у дорихоналарга пластик карточкасининг балансини текширишга кирар экан. Мен унга тўртта пластик карточкаларни бердим, учтасини – ўз қўлига, биттасини эса шериги Шароф Юсупов орқали бериб юбордим», – дейди 39 ёшли Камолиддин Ортиқов.

    Жиноий иш материалларидан маълумот учун: жабрланувчи Камолиддин Ортиқов жами 88 миллион 700 минг сўмдан 61 миллион сўмни «йўқотди».

    «Охирги пластик карточкани Камолиддиндан мен олдим, буни мендан Шаҳноза илтимос қилган эди. У Камолиддиндан учта пластик карточкаларини олиб улгурганлигини аммо пулларни тўлиқ бермаганлигини айтиб, Камоллиддинда унга бўлган ишонч йўқолганлигини айтди», — дейди шартли маҳкум Шароф Юсупов.

    Шароф Юсуповни Миробод тумани жиноий ишлар бўйича суди 2018 йилнинг май ойида айбдор деб топиб унга нисбатан 2 йил муддатга шартли равишда жазо қўллади.

    «У пулларни бўлак-бўлак қилиб берарди. Аввали мен унинг тижоратдаги қийинчиликлари ҳақидаги гапларига ишонар эдим, у ҳам мен билан яхши муомалада бўлар эди. Мен ҳатто ўз танишимга уни тавсия этганман. Бундан ташқари уни гаплашиш маданияти ҳам тезда ўзгарди, айниқса мен ундан Сергели тумани прокуратурасига арз қилганимдан кейин. Ундан эшитган сўзларни ҳаттоки энг қўпол эркаклардан ҳам эшитмаганман», – дейди Камолиддин Ортиқов.

    Камолиддин Ортиқов Шаҳнозани Билолов М.га пулларни нақд қилиш учун тавсия қилган эди. У Шаҳнозага ҳисобида 94 миллион сўм бўлган пластик карточкасини берди.

    «У аёл менга фақат 38 миллион сўмни қайтариб берди. Терговда эса у ҳамма нарсани рад этди! Мени эса ҳаттоки танимаслигини айтди! Менинг эса гувоҳим бор. У Шаҳнозага карточкани берганимда ёнимда эди, мен билан Шаҳноза билан учрашишга борар эди. Бу фирибгар аёл тергов ва судни сунъий равишда чўзиши сабабли, мени гоҳ терговга, гоҳ судга чақиришарди – бу ҳолат эса онамнинг саломатликларига салбий таъсир қилди. Отам менинг олдимга шарт қўйди: ё пулларим учун курашишда давом этаман, ё онамни саломатликлари учун ҳаммасини унутаман. Мен, албатта, иккинчи йўлни танладим ва судда фирибгарга нисбатан ҳеч қандай даъвоим йўқлигини билдирдим. Аммо мен унинг жиноятчи эканлигини яхши биламан. У албатта содир этган барча ноқонуний ҳаракатлари учун жавоб бериши керак. Мен Шаҳнозанинг интернетда ёзган хабарларини ўқидим – барчаси сафсатадан бошқа нарса эмас. Унга қулоқ солсак, у бизни эмас, биз уни алдаган бўлиб қоламиз. Шахсан мен олиб борилган тергов жараёнидан мамнунман. Мен, терговчи Шаҳноза билан суҳбатлашаётганига гувоҳ бўлдим: ҳеч ким унга нисбатан овоз кўтармади, қўпол муомалада бўлмади. Аксинча, у ўзини ноўрин тутар эди», — дейди Камолиддин Ортиқов.

    Шаҳноза Бойқунусовага ҳисобида 95 миллион 970 минг сўм бўлган пластик карточкаларини берган Ҳамид С. (унинг илтимосига биноан тўлиқ исмини келтирмадик) бир йил давомида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилмаганлигини айтди. Боиси – фирибгар аёл унинг устидан арз қилиш билан қўрқитар эди.

    «Пластик картадан пулни 15 фоиз эвазига ечиш учун жавобгарлик бор эди. Шаҳноза мени айнан шу билан қўрқитар эди. Менинг эса оилам, икки нафар фарзандим борлиги тўхтатар эди. Кейинчалик эса чидай олмадим, «бўлар иш бўлди» дея ариза ёздим. Шахсан мен ИИББ ходимларига фирибгар жавобгарликка тортилгани учун миннатдорман. У шу жазога лойиқ. Интернет орқали бизни бутун дунёга ёлғончи қилиб кўрсатиб, туҳмат қилгани учун ҳам қонун олдида жавоб бериши керак», – дейди Ҳамид.

    Хусусан, жабрланувчилардан бири Тошкент шаҳар ИИББга ариза билан мурожаат қилиб, Шаҳноза Бойқунусованинг интернет тармоғида чоп этган туҳматлари учун унга нисбатан қонуний чора кўришни сўрар эди. Бу каби хабарларни интернетда эълон қилинишини сабаби маълум: жамиятда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига қаршилик кайфиятини уйғотиш, содир этган қилмишига яраша жазодан қочишга ҳаракат қилиш ёки ҳеч бўлмаганда муқаррар жазони кечиктириш.

    Энди эса Шаҳноза Бойқунусованинг саволларига жавоб берсак. Биринчидан, унинг I.Минуллин, К.Artиков ва М.Билоловга нисбатан фирибгарлик жиноятини содир этганлиги фактлари бўйича қонунан кучга кирган Миробод тумани жиноий ишлар бўйича судининг ҳукми мавжуд.

    А.Аминов ва Х.Садиковларга нисбатан содир этилган жиноятлар бўйича Шайхонтохур тумани жиноий ишлар бўйича суди 2018 йил 18 октябрь куни Шаҳноза Бойқунусовани 2 йил 2 ой 13 кун муддатига ахлоқ тузатиш ишларига ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат ҳисобига ундириш шарти билан ҳукм этди. Аммо кейинчалик Ш.Бойқунусова суд ҳукмидан норози бўлиб шикоят аризасини берди.

    Иккинчидан, жиноий иш бўйича олиб борилган тергов ишларининг якунига кўра, прокуратура органлари томонидан қонунан тасдиқланган айблов хулосаси тузилди. Юқорида қайд этилганидек, биринчи инстанция суди томонидан жиноий иш кўриб чиқилиб, прокуратура органлари томонидан ҳам, суд органлари томонидан ҳам терговчи процессуал хатоларга йўл қўйганлиги ёки у томонидан жиноятга йўл қўйилганлигининг аломатлари топилмади.

    Дастлабки тергов муддатига тўхталадиган бўлсак, аввало жиноий иш фирибгарлик факти асосида қўзғатилан эди, шахсан Шаҳноза Бойқунусовага нисбатан эмас. Шу сабабли, жиноят содир этган шахсларни аниқлагунча жиноий иш тўхтатилиб, яна давом этарди. Тергов натижаларига кўра Шаҳноза Бойқунусова айбланувчи сифатида жалб қилиниб, унга нисбатан ҳибсга олиш эҳтиёт чораси қўлланилган эди.

    Мақолада Шаҳноза Бойқунусова ва унинг шериклари томонидан содир этилган жиноятлар бўйича олиб борилган жиноий ишларда кўрсатилган пул маблағларининг умумий қиймати кўрсатилди.

    «Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Сиздан Шаҳноза Бойқунусованинг суратини эътибор билан кўздан кечиришни сўраймиз. Агар сиз расмда сиздан пластик карточкалар олиб нақд қилиб беришда ёрдам беришни ваъда қилган аёлни таниган бўлсангиз, бу ҳақда яқинда жойлашган Ички ишлар бўлимига, Тошкент шаҳар ИИББга ёки ‘102’ телефон рақами орқали хабар беринг», — дейилади мақолада.

    30.01.2019, 11:25   Изоҳ (0)   63921
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Самарқандга жўнаб кетди

    30.01.2019, 10:34

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди (фото)

    30.01.2019, 10:19

    Тошкент шаҳар ИИББ ижтимоий тармоқлардаги хабарлар бўйича чора кўради

    30.01.2019, 10:13

    Самарқандда Ислом Каримов ҳайкали пойига гуллар қўйилди

    30.01.2019, 09:54

    Ўзбекистонда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ташкил этилди

    30.01.2019, 09:40

    Ўзбекистон ҳукуматининг янги тизими жорий этилди

    30.01.2019, 09:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.