Нурсултон Назарбоев қозоғистонлик вазирларга чет эл костюмлари ўрнига маҳаллий ишлаб чиқарилган костюмлар кийишни буюрди. Бу ҳақда «Nur.kz» хабар берди.
Бизда ҳамма нарса чет элдан келтирилади. Майли, башанг кийинишни яхши кўрувчи модапараст эркак ва аёллар бор. Улар ‘Шанель—манел’лар олаверсин.Оддий халқчи? Ёшлар йили очилиши маросимида менга жуда яхши костюм ва пойабзаллар намойиш этишди.
Шунчаки эътибор бермаяпмиз. Нега маҳаллий саноатни ривожлантирмаяпмиз?
Бу ерда ўтирганларнинг барчаси ўзимизда ишлаб чиқарилган костюмларда келиши керак. Бунинг ҳеч қўрқинчли жойи йўқ. Дунёда барча одамлар, айниқса давлат хизматчилари учун оддий кийимлар мавжуд.
Қозоғистон маҳсулотини тарғиб қилишимиз керак.
Биз маҳаллий енгил саноатни кўтаришимиз керак. Ҳар хил жойларга борамиз, бозорларда қидирамиз, ўзимизнинг ички бозордан эса фойдаланмаяпмиз.
Нурсултон Назарбоев, Қозоғистон президенти
Изоҳ (0)