Конибодом шаҳри, Спитамен тумани ва Сўғд вилоятининг чегарадош аҳоли пунктлари Ўзбекистондан суткасига 3 миллион киловатт-соат электр энергияси олмоқда. Бу ҳақда Тожикистон энергетика ва сув ресурслари вазири Усмонали Усмонзода маълум қилди, дея хабар беради Asia-Plus.
«Ўз навбатида, қишки совуқлар кириб келиши билан Ўзбекистон жанубига суткасига 17 миллион киловатт-соат электр энергияси етказиб беряпмиз», — таъкидлади Усмонали Усмонзода
Вазирга кўра, жорий йил апрелидан октябр ойига қадар Тожикистон Ўзбекистон жанубига 2 миллиард киловатт-соат электр энергияси экспорт қилишни режалаштирмоқда. Бу ўтган йилга нисбатан 800 миллион киловатт-соатга кўп.
Изоҳ (0)