30 январь куни Тайвань қирғоқларида 5,3 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Европа-Ўртаер денгизи сейсмологик маркази маълумотларига кўра, зилзила маркази Тайпейнинг жануби-шарқий қисмидан 179 километр узоқликда бўлган. Зилзила ўчоғи 12 километр чуқурликда бўлган.
Вайронагарчилик ва жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.
Изоҳ (0)