«Грэмми» мукофоти совриндори ритм ва блюз ижрочиси Жеймс Ингрэм 66 ёшида вафот этди, дея хабар беради «TMZ».
Ўлим сабаби мия саратони бўлган.
Жеймс Ингрэм мусиқий фаолиятини Revelation Funk гуруҳи таркибида бошлаган. У «Baby», «Come to Me», «How Do You Keep The Music Playing?» va «I Don‘t Have The Heart”» тароналари орқали машҳур.
Қўшиқчи икки маротаба «Грэмми» мукофотини олган. Рассомнинг дискографиясида — бешта студия альбоми бор. Энг сўнгги альбоми 2008 йилда чиқарилган. Ингрэм Нэнси Уилсон, Кенни Роджерс ва «Scorpions» гуруҳлари билан мусиқа ёзган.
Изоҳ (0)