30 январь куни АҚШ геология хизмати Чили қирғоқларида 5,6 магнитудали зилзила содир бўлганини қайд этди. Бу ҳақда ТASS хабар берди.
Маълумотларга кўра, эпицентр 10 минг киши яшайдиган Талтал аҳоли пунктидан 63 километр узоқликда жойлашган. Зилзила ўчоғи 38,6 километр чуқурликда бўлган.
Жабрланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот келиб тушганича йўқ. Цунами хавфи эълон қилинмаган.
Изоҳ (0)