Африка футбол конфедерацияси (CAF) Рамазон ойи туфайли Африка Миллатлар Кубоги—2019 мусобақасини кечиктиришга қарор қилди. Бу ҳақда AFP хабар берди.
Мусобақа жорий йилнинг 15 июндан 13 июлга қадар ўтказилиши режалаштирилган эди. Аммо у 21 июндан 19 июлгача бўлган вақт оралиғида ўтказиладиган бўлди.
Шимолий Африкадаги бир нечта мамлакат футбол федерациялари мусобақа ўтказиш вақтини суриш бўйича таклиф билан чиқди. Футболчилар рўза тутишларини инобатга олиб, ўз жисмоний ҳолатларини тиклашлари учун бироз вақт талаб этилади. Рамазон ойи жорий йил 5 майда бошланиб 3 июнга қадар давом этиши кутилмоқда.
2017 йили Африка Миллатлар Кубоги мусобақаси январь ойида эмас, балки ёз фаслида ўтказилиши ҳақида қарор қабул қилинганди. Шундан сўнг жамоалар сони 16 тадан 24 тага ошди.
2019 йилги мусобақа Миср давлатида ўтказилади. Мусобақанинг амалдаги чемпиони Камерун ҳисобланади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)