Жаҳоннинг биринчи рақамли теннисчиси Новак Жокович Australian Open мусобақаси финалида Рафаэль Надални мағлуб этди.
Новак 2 соат давом этган баҳсда Надални 3 сетда 6:3, 6:2, 6:3 ҳисобида мағлуб этди ва кетма-кет 3-бор «Катта дубулға» туркумидаги мусобақа совринини қўлга киритди.
Бу Жоковичнинг карьерасидаги 15-соврини бўлди. Теннисчи Мельбурнда ўтган мусобақанинг 7-карра ғолибига айланди (аввалроқ 2008, 2011/13, 2015—2016 йилларда ҳам ғалаба қозонган) ва рекорд ўрнатди.
31 ёшли сербиялик Australian Open мусобақаси 7 карра чемпионлиги сабаб Рой Эмерсон ва Рожер Федерерни қувиб ўтиб, яққол рекордчига айланди.
«Катта дубулға» туркумидаги умумий совринлар сони бўйича Надаль (17 та) ва Федерер (20) кейин 3-ўринга кўтарилиб олди (4-ўринда Пит Сампрас бормоқда).
Жокович ва Надаль «Катта дубулға» мусобақаларида ўзаро 15 марта тўқнаш келиб, бу борада Жокович—Федерер рекордини такрорлади.
32 ёшли Надаль эса «Катта дубулға» мусобақалари финалида илк бор битта сетни ҳам ўз фойдасига ҳал қила олмади.
Australian Open
Мельбурн, Австралия
14—27 январь кунлари
«Катта дубулға» мусобақаси
Ютуқ жамғармаси — 60 миллион Австралия доллари
Очиқ корт, хард
Яккалик баҳслар
Финал
Новак Жокович (Сербия)—Рафаэль Надаль (Испания) 6:3, 6:2, 6:3
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)