Тошкентнинг Мирзо Улуғбек тумани Абдулла Қодирий кўчасида 26 январга ўтар кечаси юз берган ЙТҲ оқибатида уч киши ҳалок бўлди, яна бир аёл киши жароҳатланди, деб хабар берди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.
Экопарк яқинида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақидаги хабар кечаси тахминан 2:00 атрофида келиб тушган.
25 ёшли Аҳрорбек исмли ҳайдовчи томонидан бошқариб кетилаётган Nexia автомобили реклама баннери устунига бориб урилган. Машинада уч нафар аёл ҳам бўлган.
Тўқнашув оқибатида ҳайдовчи ва икки йўловчи аёл ҳодиса жойида ҳалок бўлган.
Учинчи йўловчи шифохонага олиб келинган, шифокорлар унинг аҳволини оғир деб баҳолаган.
Йўл-транспорт ҳодисасининг дастлабки сабаби — белгиланган тезликни ошириш. Бу ҳолат эса ўз навбатида бошқарувни йўқотишга олиб келган.
Изоҳ (0)