Россия Федерал божхона хизмати Ўзбекистонда ваколатхона очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Федерал божхона хизмати матбуот хизматига таяниб, Sputnik хабар берди.
Ваколатхона очилишининг аниқ саналари ҳақида айтилмаяпти. Биринчи навбатда томонлар вакиллар иш фаолияти учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базасини шакллаштириш зарур бўлади. Биринчи босқичда тўлиқ ваколатхона очмасдан, Федерал божхона хизмати вакилларини Ўзбекистонга жўнатиш режалаштирилмоқда. Параллель равишда ўзбекистонлик божхоначилар билан ваколатхона очиш бўйича битим лойиҳасини бўйича иш олиб борилади.
Таъкидланишича, Россия президенти Владимир Путин фармойишига асосан Федерал божхона хизматининг мутахассислари шу йилнинг ўзида Ўзбекистонга юборилиши мумкин.
Ваколатхонани очиш бўйича битим лойиҳасини тайёрлаш учун 2—3 йил кетиши мумкин.
Аввалроқ Россия Федерал божхона хизмати раисининг биринчи ўринбосари Руслан Давидов матбуот анжуманда дунёнинг 20 та мамлакатда ваколатхона мавжудлиги ва келгусида учта давлатда, хусусан Нидерландия, Ўзбекистон ва Озарбайжонда очишни режалаштирилганлигини маълум қилган.
Изоҳ (0)