25 январь, жума куни футбол бўйича Осиё Кубоги—2019 мусобақасининг чорак финали доирасида сўнгги 2 та учрашув бўлиб ўтади.
Куннинг дастлабки учрашуви Жанубий Корея ва Қатар терма жамоалари қаршилиги остида кечади. Ўйин Тошкент вақти билан 18:00 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг нимчорак финалида Жанубий Корея терма жамоаси Баҳрайн термасини қўшимча бўлимларда киритилган гол эвазига ютган эди (2:1). Қатар эса Ироқ устидан кичик ҳисобда ғалабага эришган (1:0).
Мазкур босқичнинг сўнгги учрашувида мусобақа мезбони БАА термаси Австралия билан беллашади. Ўйинга соат 21:00 да старт берилади.
Маълумот учун, мусобақанинг 1/8 финал босқичида БАА термаси Қирғизистонни базўр мағлуб этди. Австралия эса Эктор Купер бошлиқ Ўзбекистон терма жамоаси устидан пенальтилар сериясида ғалаба қозонди.
Осиё Кубоги—2019
25 январь, жума
1/4 финал баҳслари
Жанубий Корея—Қатар 18:00
БАА—Австралия 21:00
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)