Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Америка кино академияси «Оскар» мукофотига номзодларни эълон қилди. Маросим трансляцияси мукофотнинг расмий YouTube каналига жойлаштирилди.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Мукофотга номзодлар қуйидагилардир:

Энг яхши фильм номинациясидан «Яшил китоб», «Юлдуз туғилди», «Богема рапсодияси», «Маъшуқа», «Рома», «Ҳукмронлик», «Қора қоплон», «Қора кланчи» фильмлари жой олди.

Энг яхши режиссёр: Алфонсо Куарон («Рома»), Адам Маккей («Ҳукмронлик»), Спайк Ли («Қора кланчи»), Павел Павликовский («Совуқ уруш»), Ёргос Лантимос («Маъшуқа»).

Энг яхши актриса: Ялица Апарисио («Рим»), Мелисса МакКарти («Мени кечира оласизми?»), Леди Гага («Юлдуз туғилди»), Гленн Клоуз («Рафиқа»), Оливия Колман («Маъшуқа»).

Энг яхши актёр: Кристиан Бэйл («Ҳукмронлик»), Бредли Купер («Юлдуз туғилди»), Вигго Мортенсен («Яшил китоб»), Рами Малек («Богема рапсодияси»), Уиллем Дефо («Ван Гог. Абадият остонасида»).

Иккинчи пландаги энг яхши актриса: Рейчел Вайс («Маъшуқа»), Реджина Кинг («Бил-стрит гапира олганида»), «Эмма Стоун («Маъшуқа»), Эми Адамс («Ҳукмронлик»), Марина Де Тавира («Рома»).

Иккинчи пландаги энг яхши актёр: Адам Драйвер («Қора кланчи»), Maxэршала Али («Яшил китоб»), Сем Эллиотт («Юлдуз туғилди»), Сем Рокуэлл («Ҳукмронлик»), Ричард Грант («Мени кечира оласизми?»).

Энг яхши мультфильм: «Келажакдан Мирай», «Ралф интернетга қарши», «Ўргимчак-одам: Коинотлар узра» , «Супер оила 2», «Итлар ороли».

Чет тилидаги энг яхши фильм: «Капернаум», «Рома», «Дўкон ўғрилари», «Совуқ уруш», «Ҳеч қачон ортга қарама».

«Оскар» тақдимоти маросими 24-фервал куни Лос-Анжелесдаги «Долби» театрида бўлиб ўтади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Аҳолига газ етказиб беришни ошириш мақсадида Фарғона водийсидаги заправкалар иши вақтинча тўхтатилди
Маҳаллий
«Энергетика тарифлари эркинлашишининг самарасини аҳоли икки ойда сезишни бошлайди» — Шерзод Хўжаев
Маданият
Севимли фильмларимизнинг турли актёрлар томонидан ижро этилган афсонавий қаҳрамонлари (фото)