Самарқанд шаҳридаги «Ёшлар маркази»да таниқли санъаткорлар иштирокида «Юлдузлар ва ёшлар» учрашуви ташкил этилди, деб хабар берди «Zarnews.
Тадбирда театр ва кино актёрларидан Ўзбекистон халқ артисти Элёр Носиров, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Гавҳар Зокирова, Саида Раметова, истеъдодли режиссёр ва актёрлар Ҳилол Насимов, Лола Элтоева, Тоҳир Саидов, Юнус Асқаровлар ижро этган роллари ва кадр ортидаги ўзлари билан боғлиқ қизиқарли воқеалар билан ўртоқлашди.
Меҳмонлар Оқдарё, Жомбой, Самарқанд туманларида ҳам бўлиб, у ерда ташкил этилган маданий-маърифий тадбирларда иштирок этди.
Изоҳ (0)