21 январь, душанба куни футбол бўйича Осиё Кубоги—2019 мусобақасининг 1/8 финал учрашувлари доирасида куннинг сўнгги ўйини бўлиб ўтди.
Унда мусобақа мезбони БАА терма жамоаси Қирғизистон термасига қарши майдонга тушди.
Беллашувнинг 14-дақиқасида Исмоил Ҳамис Заид ҳисобни очган бўлса, Қирғизистон терма жамоаси ҳужумчиси Мирлан Мурзаев 26-дақиқада ҳисобни тенглаштирди (1:1).
2-бўлимнинг 64-дақиқасига келиб Али Мабҳут арабларни ҳисобда олдинга олиб чиқди (2:1). Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида Турсунали Рустамов БАА дарвозасига гол уриб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди (2:2). Ғолиб қўшимча бўлимларда аниқланди.
Биринчи 15 дақиқалик бўлимнинг 8-дақиқасида (103) Аҳмад Ҳалил пенальтидан рақиб дарвозасини ишғол қилди ва ўйинга якун ясади.
Шу тариқа БАА термаси Қирғизистонни мағлуб этиб (3:2), мусобақанинг чорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Кейинги босқичда араблар нимчорак финалда Ўзбекистон терма жамоасини пенальтилар сериясида мағлуб этган Австралия билан жанг қилади.
Осиё Кубоги—2019
1/8 финал баҳслари
21 январь, душанба
БАА—Қирғизистон 3:2
Голлар: 1:0 — 14 Ҳамис Заид, 1:1 — 26 Мурзаев, 2:1 — 64 Али Мабҳут, 2:2 — 90 Рустамов, 3:2 — 103 Аҳмад Ҳалил.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)