Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ ва Туркия президентлари Дональд Трамп ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон бир ҳафта ичида иккинчи бор телефон орқали суҳбат қилди, дея хабар беради «РБК».

Фото: EPA

Фото: EPA

Охирги музокараларнинг асосий мавзуси 16 январь куни 20 кишини ҳаётдан олиб кетган Суриянинг Манбиж шаҳрида рўй берган портлаш бўлган.

Ҳалок бўлганлар орасида америкалик ҳарбийлар ҳам бўлган. Туркия раҳбарининг таъкидлашича, Анқара Туркия билан чегарадош Ҳалеб чегарасида хавфсизликни таъминлаш бўйича чора кўришга тайёр.

Эрдўғоннинг сўзларига кўра, Қўшма Штатларнинг бешта ҳарбийлари ўлимига сабаб бўлган портлаш Трампнинг Америка қўшинларини Суриядан олиб чиқиш қарорига таъсир ўтказишга қаратилган фитна бўлган.

Трамп ва Эрдўғон ИШИД террорчилик гуруҳини тугатиш учун биргаликда чора кўришга келишиб олган. Бундан ташқари, икки давлат раҳбари Сурияда хавфсизлик ҳудудини яратиш жараёнини тезлаштириш керак деган хулосага келган.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Солиқлар, жарималар, коммунал ва бошқа тўловларни қандай қилиб уйдан чиқмасдан тўлаш мумкин?
Маҳаллий
БАА Ўзбекистон заргарлик саноатига инвестиция киритиши кутиляпти
Дунё
Зеленскийнинг рафиқаси украиналиклар чироқсиз ва иссиқликсиз яшашга розилигини маълум қилди